Главная » 2014 » Ноябрь » 6 » 115 миллион доллар ишлаб топган Бейонсе энг бой аёл хонанда деб топилди
09:08
115 миллион доллар ишлаб топган Бейонсе энг бой аёл хонанда деб топилди

Мадонна Американинг Forbes журнали талқини бўйича энг кўп пул тўланадиган аёл хонанда мақомини қўлдан чиқарди. Forbes’нинг 4 ноябрь куни эълон қилинган янги рейтингини Бейонсе бошқармоқда, деб хабар беради Korrespondent.net.

 

 

Журнал маълумотларига кўра, Бейонсе 2013 йил июнь ойидан 2014 йил июнига қадар 115 миллион доллар ишлаб топган. Бу вақт мобайнида 95 та концерт дастури ва янги Beyonce номли альбом савдоси хонанданинг асосий даромад манбаига айланган. Бундан ташқари, америкалик қўшиқчи либослар ишлаб чиқарувчи H&M компанияси ва PepsiCo корпорацияси реклама роликларида суратга тушган.

 

Умуман олганда, Бейонсе бир йил ичида аввалги йилга нисбатан 2,5 баробардан кўпроқ маблағ ишлаб топишга муваффақ бўлди.

 

Рейтингнинг иккинчи поғонасини 64 миллион доллар ишлаб топган хонанда Тейлор Свифт забт этди. Свифтга бу маблағни «1989» альбоми, шунингдек, хонанда иштирокидаги Coca-Cola ичимликлари, Keds оёқ кийимлари ва CoverGirl пардоз маҳсулотларига ишланган реклама роликлари келтирди.

 

Энг кўп пул тўланадиган хонандалар учлигини даромади 52 миллион долларни ташкил қилган Пинк якунлади. Рейтингнинг кучли бешлигидан Рианна (48 миллион доллар) ва Кэти Перри (40 миллион доллар) ўрин олди.

 

Мадонна эса Forbes’нинг бу йилги рейтингида қайд этилмади.

 

Manba: Darakchi.uz

Прикрепления: Rasm 1
Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 666 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]