Главная » 2012 » Январь » 13 » 14 fevral Rayhonsiz!?
22:49
14 fevral Rayhonsiz!?
Райҳоннинг концертларидан ҳануз дарак йўқ. Бу кўпчиликни шубҳага солиб қўйди. 2012 йилда наҳотки, суперюлдузнинг «Севишганлар» кунига бағишланган анъанавий тусдаги концертлари бўлмаса? Аслида юртимизда 14 феврални муҳаббат кунига айлантирган, байрам сифатида ёшлар орасига кириб боришига ундаган Райҳон-ку! Шундай экан, бу байрамни Райҳоннинг концертларисиз нишонлаш татирмикан? Ҳозиргина бир санъаткор продюсери билан ачиниш оҳангида Райҳоннинг феврал концертлари бўлмаслиги ҳақида айтиб қолди. Бу гапни эшитган одам "тарвузини қўлтиғидан тушириши” аниқ. Ахир, ҳозирданоқ чипта олишга шайланган мухлислар камми? Шов-шув болалашига Райҳоннинг 40 кун олдин пойтахт кўчаларини безайдиган афиша ва баннерлар йўқлиги сабабчидир? Мутасадди ташкилотлардан бирига қўнғироқ қилдик ва қуйидагича жавоб олдик: «Ҳа, бу рост. Райҳоннинг концерти бу йил бўлмайди!”. Ғалати! Нега? Нима учун? Ким ёҳуд кимларга керак, бу? Саволларнинг кети узилмайди. Райҳон билан боғланишга роса уриндик. Иложи бўлмади. СМСларга жавоб йўқ! Ҳақиқатан, унинг концертлари бекор қилиндими? Райҳон янги концертига қаттиқ ҳозирлик кўраётган эди-ку? Ё хафсаласи нимадандир пир бўлиб, ҳаммасига қўл силтадими? Райҳон, мухлисларингиз ҳақида қайғуринг! Бу нохуш хабар мусиқа ихлосмандлари учун қанчалар нохушлигини тасаввур қилсангиз эди... Нима бўлган тақдирда ҳам, февранинг оқ-қора рангда бўлишини истамаймиз. Бизни қўрқитма, Райҳонгул!
Категория: Shou biznes | Просмотров: 733 | Добавил: MR_PRIKOL
Всего комментариев: 2
12:45
hm
16:33
Nichu konsert qimayapti?
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]