Главная » 2012 » Октябрь » 4 » 2012 йилнинг энг обрўли брендлари
18:26
2012 йилнинг энг обрўли брендлари
"Forbes” журнали энг обрўли брендлар рейтингини эълон қилди. Бу рейтингда биринчиликни Американинг "Apple” корпорациясига насиб этди.

Журналда "Apple” инновациялар бўйича етакчи бўлиб қолаётганини таъкидланади. "Forbes” ушбу бренднинг қийматини 87,1 миллиарда доллар деб баҳолади. Бу эса ўтган йилгига нисбатан 52 фоиз кўп. Аммо истеъмолчилар талабига кўра компания рейтингда 11 ўринни эгаллади.

Иккинчи ва учинчи ўринни "Microsoft” ва "Coca-Cola” эгаллади, бу савдо белгилари 54,7 миллиард ва 50 миллиард деб баҳоланди. Билл Гейтс асос солган корпорация истеъмолчилар талабига кўра етакчи бўлди. Нашрнинг қайд этишича, "Microsoft”  рекламага кўп пул сарфлайди: ҳар йили 1,6 миллиард доллар, яъни "Apple”дан деярли икки баробар кўп.
Тўртинчи ва бешинчи ўринда IBM (48,5 миллиард  доллар) ва Google (37,6 миллиард доллар) турибди. Энг обрўли брендлар рейтингида илк ўнталикдан "Intel”, "McDonalds”, "General Electric”, "BMW” ва "Cisco” ҳам ўрин олди. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш керакки, рейтингни тузишда "Forbes” АҚШда мавжуд компанияларнигина ҳисобга олган. Шунинг учун рўйхатдан испанларнинг "Zara” ва хитойларнинг "China Mobile” сингари нуфузли компаниялар ўрин ололмади.  

2 октябрда эса Interbrand агентлиги дунёнинг энг обрўли брендлари рейтингини эълон қилган эди. Бу рўйхатда биринчи ўрин "Coca-Cola” (77,8 миллиард доллар), иккинчи ўрин "Apple” (76,6 миллиард), учинчи ўрин эса IBM (75,5 миллиард доллар)га насиб қилди. Сентябрь ойининг ўрталарида эса агентлик энг қиммат савдо белгиси деб "Apple”ни эътироф этган ва унинг қийматини 100 миллиард долларга баҳолаган эди.
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 649 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 2
21:29
Juda zor klass
Agar 87.1 miliard manda bob qosa hammasini UZB da qancha fuqoro busa hammasini bölib berardim
07:50
Manimcha bu bolmagan Gap
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]