Главная » 2012 » Январь » 16 » 2030-yilda bizni nimalar kutmoqda
16:25
2030-yilda bizni nimalar kutmoqda
The Futurist журнали таҳририяти ҳар йили журналда чоп этиладиган энг қизиқарли ғоялар ва тахминларни танлаб олиб, улар асосида келажак истиқболларининг шарҳини тайёрлайди. Ушбу башоратлардан интернет, виртуал борлиқ ва совуқ урушнинг тугаши кабилар амалга ошган. Бир кўрайлик-чи, келгусида бизни яна қандай янгиликлар кутаётган экан?



1. 2030 йилда гапираётган сўзларимиз ва қилаётган ишларимиз ёзилиб боради. Инсонлар ўзаро боғланган наноимплантантларга эга бўлишади. Ҳар бир имплантантнинг алоҳида IP-манзили бўлади. Наноқурилмаларнинг хажми чегарасиз бўлгани боис, барча гап-сўзлар ва ҳаракатлар ёзилиб қолади.

2. Технологиялар оммабоплиги ўсиши билан биозўравонлик тобора кўпроқ хавф солиб боради. Ўлимлар сонини ошириш ва антибиотикларга таъсирчанликни камайтириш учун бактериялар ва вируслар ўзгарилиши мумкин. Бошқа узоқ муддатли хавф ҳарбий ҳаракатлар вақтидаги наноифлосланиш билан боғлиқ. Нанозаррачалар ғайриоддий касаллик белгиларига эга бўлган янги хасталикларни келтириб чиқаради, бу эса урушлардан келадиган зиёнларни кўпайтириб, ҳатто келгуси авлодларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

3. Автомобиллар йўлларга ҳукмрон бўлмай қолишади. Қудратли узатгичсиз коммуникациялар саёҳат қилиш эҳтиёжини камайтиради, полиция эса оилавий машиналар сонини қисқартиради – буларнинг бари автомобилларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиради.

4. Олий таълим чуқурроқ ихтисослаштирилади. Талабаларнинг ғайриоддий ихсослаштирилиши янги касблар пайдо бўлишига олиб келади. Талабалар шунчаки бизнес эмас, балки тадбиркорлик, стратегик разведка ва шу каби тор мутахассисликларни танлашади. Нейрофанлар ва нанотехнологиялар, компьютерли ва рақамли ҳуқуқ, комикслар санъати каби ғайриоддий ихтисосликлар талабалар эътиборини тортади. АҚШда 2006 йилдан буён комикслар ва график романлар бозори 12 фоизга ўсган.

5. Яқин келажакда жаҳон ҳуқуқи пайдо бўлмаса-да, дунё ҳуқуқий тизимлари ўзаро боғлиқ бўлади. Ҳуқуқий ахборотлар глобал тармоғи, маҳаллий ва миллий қонунчилик 50 дан ошиқ иштирокчи мамлакатларни бирлаштиради ва тобора ривожланиб боради. Бу маълумотлар базаси қонунларни ҳар томонлама тушуниш учун асос яратади, тинчлик ва ҳамкорлик учун янги истиқболларни очади.

6. Профессионал билимлар илгаригига нисбатан жуда тез эскиради. Кўплаб касблар мунтазам ўқитиш ва қайта тайёрлашни талаб қилади. Меҳнат бозоридаги тезкор ўзгаришлар ва иш билан боғлиқ технологиялар қарийб ҳар бир ходимнинг малакасини оширишни талаб қилади.

7. Биотиббиёт ва ирсий такомиллашиш ХХI аср пойгасига айланади.

8. 2030 йилга бориб, катта шаҳарлар 60 фоизга етади. Шаҳар аҳолисининг сони ошиши, уларнинг жойлашиши ва ҳаётининг кескин ривожланиши мавжуд экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада кескинлаштиради. Шаҳарларнинг тўлиб кетиши ва санитария шароитлари ёмонлиги эпидемияларни кўпайтиради. Карбонат ангидрид газининг ошиши ва углеродни ютувчи ўсимликларнинг йўқолиб кетиши глобал исишни янада тезлаштириши мумкин.

9. Яқин Шарқда бадавлат инсонлар кўпайиб бораверади, Хитойда эса диний таъсир кучаяди. Алоҳида манбаларда эса Хитойда иқтисодий фаоллик кучайиши кўрсатилган.



10. 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг 83 фоизи электр қувватидан фойдалана бошлайди. 2000 йилда 73 фоизга етган электрлаштириш ишлари жадал ривожланади. Электр қуввати ҳаёт даражаси ошишининг асосий омили бўлади ва дунё маҳсулотлари ҳамда хизматларидан фойдаланиш имконини яратади. Бугунги кунда Африка сингари қашшоқ ҳудудларда электрлаштириш даражаси ўта паст бўлиб, Уганда аҳолисининг 3,7 фоизигина электр қувватидан фойдалана олади.
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 812 | Добавил: vertu2277
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]