11:00 38 йилдан бери чўмилмайди! | |
Ҳиндистонлик Каилаш Сингх 38 йилдан буён чўмилмайди… Маълумотларга қараганда, ҳаво ҳарорати ўртача 47 даража иссиқни ташкил этадиган Варанаси шаҳрида истиқомат қилувчи бу одамнинг танаси 1974 йилдан буён сув кўрмаган. Унинг соқоли қарийб икки метрни ташкил этади. Каилашнинг айтишича, узоқ йиллар аввал унга бир авлиё ўғил фарзанд кўриш учун чўмилмаслик ва ҳар кеча олов атрофида рақс тушиш лозимлигини уқтирган экан. Етти нафар қизнинг отаси ўшандан бери роҳибнинг айтган гапидан чиқмайди. Бироқ ҳануз ўғилдан дарак йўқ. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 546 | |
Всего комментариев: 0 | |