12:35 АҚШда маҳбус муддатидан 90 йил аввал қамоқдан чиқди | |
Колорадо штатида истиқомад қилувчи Рене Лима-Марин жазо муддати тугашига 90 йил қолганида озодликка чиқди. У ўғрилик қилгани учун 98 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо суд ҳужжатларини расмийлаштирувчи суд ходимининг хатоси туйфали у атиги 8 йилдан сўнг озодликка чиқди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 2000 йилда Лима-Марин ҳамтовоғи билан видеопрокат дўконларига қуролли ҳужум қилган. Қўлга тушганидан сўнг у 98 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо, суд ҳукмини расмийлаштираётган суд ходими 2008 йилни жиноятчининг озодликка чиқиш санаси дея кўрсатган. Ҳужжатга кўра, Лима-Марин 2008 йил озодликка чиқди, ишга жойлашди, ўзининг севгилиси билан оила қурди ва ота бўлди. Аммо, суд ходимининг хатоси 6 йилдан сўнг ошкор бўлди ва 2014 йилнинг январ ойида Лима-Марин қамоққа қайтарилди. Қизиғи, у билан дўконга ҳужум қилган жиноятчи ҳам 2008 йилда озодликка чиқиши мумкин эди. Аммо, унинг судга берган апелляцияси кўриб чиқилаётган пайт, суд ходимининг хатоси аниқланган. АҚШ ОАВларининг хабарига кўра, бундай ҳолатлар АҚШда кўп учраб туради. 2013 йил Колорадо штатида маҳбус муддатидан 4 йил аввал озодликка чиққан. Ушбу ҳафтада эса Лос-Анжелесда ўтган йили хато туфайли озодликка чиқарилган қотил қўлга олинди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 610 | |
Всего комментариев: 0 | |