11:35 Қаҳва ичиш айрим дорилар таъсирини ўзгартириб юборади. | |
Қаҳва ичиш айрим дорилар таъсирини ўзгартириб юборади. Қаҳва уйқу билан боғлиқ муаммолар ва депрессив ҳолатларга сабаб бўлишдан ташқари, айрим дорилар абсорбцияси (организмга сўрилиши)ни қийинлаштирар экан. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, қалқонсимон без касалликларида қўлланиладиган левотироксин препаратини қабул қилишдан бироз олдин ёки кейин қаҳва ичилса, дорининг сўрилиши 55 фоизга камаяди. Остеопорозга қарши ишлатиладиган дорилар абсорбцияси эса қаҳва туфайли 60 фоизга камаяди, шунингдек, эстрогенлар ва бошқа аёллик гормонлари циркуляцияси даражаси ҳам сусаяди. Буни қарангки, антидепрессантлар, антибиотиклар ва ҳомиладорликка қарши дорилар қаҳва ҳамда таркибида кофеин бор бошқа ичимликлар таъсирини кучайтирар экан. Ушбу препаратлар кофеиннинг сингишига ёрдам берадиган CYP1A2 ферментини тўсиб қўярди, натижада кофеин организмда кўпроқ қолиб кетади, деб ёзади The New York Times нашри. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 717 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |