10:47 Абдулла Абдулла ўзини президентлик сайловида ғолиб бўлган деб эълон қилди | |
Афғонистон ташқи ишлар собиқ вазири Абдулла Абдулла ўзини президентлик сайловларининг иккинчи турида ғолиб бўлган деб эълон қилди. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда. Абдулла Абдулланинг минглаб тарафдорлари Қобул кўчаларида намойишлар ўтказишмоқда. Собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла амалдаги мамлакат президенти Хамид Карзайни давлат раҳбарлигига номзод бўлган Ахмадзай фойдасига ҳаракатлар амалга ошираётганини маълум қилди ва буни ҳукуматни эгаллаб олиш дея атади. Куни кеча эса Афғонистон мустақил сайлов комиссиясияси дастлабки ҳисобларга кўра, президентлик сайловининг иккинчи турида Абдулла Абдулла 43,56 фоиз овоз тўплагани ва 56,44 фоиз овоз билан унинг рақиби Ашраф Ғани Ахмадзай сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди. Ўтказилган президентлик сайловларининг сўнгги натижасини 22 июль куни расман эълон қилиш ҳамда 2 август куни янги президент инаугурацияси ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, 14 июнь Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтган. Давлат раҳбари лавозими учун ташқи ишлар собиқ вазири Абдулла Абдулла ва молия собиқ вазири Ашраф Ғани Ахмадзай курашмоқда. Улар биринчи турда 45,0 фоиз ва 31,6 фоиз овоз тўплашган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 563 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||