08:19 Қачон таксиларга терминал ўрнатилади? | |
кўп кутиб қолмайди. Чўнтакда пул бўлса, бас. Шундай қўл кўтарганингиз ҳамони дарҳол қаршингизда такси тўхтайди. Шундай эди! Энди эса фақатгина белгиланган қоидаларга мос келувчи таксилар хизматидан фойдаланишингиз мумкин бўлади... 2012 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасининг "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори кучга киради. — Юртимизда янгича такси хизмати йўлга қўйилаётгани ҳақида эшитдим. Бу таксиларни бошқа машиналардан қандай ажратамиз? Сардор Абдуллаев, Фарғона вилояти — Таксининг тепасига «TAXI» ёзувли белги ўрнатилади, олд тарафдаги эшикларида ҳам «Т» ҳарфи ва шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлар бўлади. Шунингдек, эшик пастида хизмат кўрсатувчи корхонанинг номи ёзилади. Бундан ташқари олд тарафдаги ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига яшил рангли чироқ ўрнатилиб, у таксининг бўш ёки бандлигини билдиради. Таксилар бир хил рангда – Тошкент шаҳрида оч сарғиш («фил суяги» рангли), бошқа вилоятларда эса сариқ рангда бўлади. — Мен анча йиллардан бери шахсий "Жигули” машинамда ҳайдовчилик қиламан. Янги тартибга кўра, қандай русумдаги автомашиналардан йўналишсиз такси сифатида фойдаланиш мумкин? Агар ўз машинамда такси ҳайдайдиган бўлсам, уни талаб қилинаётган рангга ким бўяб беради? Асрор Кенжаев, Бухоро шаҳри — Янги тартибдаги йўналишсиз такси сифатида фойдаланиш учун маълум бир автомобил русумлари кўзда тутилмаган. Агар машинангиз техник кўрик талабларига жавоб берса, сиз ҳам бемалол ўз машинангиздан фойдаланишингиз мумкин. Такси ҳайдовчилари автомашинасини ўз ҳисобидан техник хизмат кўрсатиш жойларида бўяттиришади. — Таксилар учун алоҳида давлат рақамлари ҳам берилади, деб эшитдим. Шу тўғрими? Суҳроб Бердиев, Қарши шаҳри — Тўғри, янги таксиларнинг давлат рақами иккита Т ҳарфи билан бошланиб, учинчи ҳарф алфавит бўйича алмашиб боради. Яъни, «ТТА»дан бошлаб «ТТZ»гача бўлган давлат рақамларидан ҳар бир ҳудуд учун белгиланган кодлар асосида қўлланилади. Доирада Маълумот учун: Айни вақтда республикамизда такси хизмати кўрсатиш бўйича лицензияга эга субъектлар сони 43 мингдан ошиқ. — Янги таксиларнинг йўловчилар учун қандай афзалликлари бор? Самандар Турдиқулов, Тошкент шаҳри — Ҳар бир таксига йўл ҳақи тўловини пластик карточкадан қабул қиладиган терминал, километрни ҳисобга оладиган таксометр ва радиоалоқа воситаси ўрнатилади. Шунингдек, ишнинг бошланиш ва тугаш вақтлари, ҳайдовчининг кимлиги, фотосурати, корхонанинг манзили, телефон рақами, йўл ҳақи (1 километр учун маълум миқдорда нарх белгиланади) ҳақидаги ахборот ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган махсус жадвал йўловчиларга кўринадиган қилиб жойлаштирилади. — Махсус такси ҳайдаш учун ҳайдовчиларга қандай талаблар қўйилган? Акбар Мирзаев, Самарқанд вилояти — Такси ҳайдовчилари камида уч йиллик стажга эга бўлиши, 21 ёшга тўлган ва ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» рухсат белгиси бўлиши шарт. Бундан ташқари, улар мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туриши лозим. Такси ҳайдовчиси белгиланган талабларга мос келмаган ҳолат аниқланса, унга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилади. — Кўпдан бери йўловчи ташиб, тирикчилик қиламан, лекин лицензиям йўқ. Энди ҳуқуқ идоралари ходимларига дуч келиб қолсам, нима бўлади? А. Ш. Гулистон шаҳри — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, ҳокимликлар ҳузуридаги "Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш” департаментлари, ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакилларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан йўналишсиз таксилар фаолияти назорат қилиб борилади. Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қарор талабларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланадиган чоралар кўриб чиқилмоқда. З.Юлдашев, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи: — Бу борада фуқаролар томонидан қонун бузиш ҳоллари кўп учрайди. 2011 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри бўйича ўтказилган назорат тадбирларида 1029 нафар шахслар махсус лицензияга эга бўлмасдан, ноқонуний тарзда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, уларга нисбатан суд идоралари томонидан белгиланган жазо чоралари қўлланилди. — Хусусий уюшмалар тузиб, таксиларни ижарага бериш ҳам мумкинми? Акром Аҳмедов, Шаҳрисабз шаҳри — Ха, лекин бунинг учун сиз қонун бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган юридик шахс мақомини олишингиз лозим. 2012 йил 1 январдан бошлаб йўловчиларни йўналишсиз таксида ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат юридик шахсларга берилади. — Янги тартибдаги махсус таксини бошқариш истагида бўлган шахслар қаерга мурожаат қилишлари лозим? Бахриддин Авазов, Наманган шаҳри — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва ҳар бир вилоят, шаҳар ёки туман ҳокимликлари ҳузуридаги "Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш” департаментларига мурожаат қилишлари мумкин. — Анча йиллардан бери киракашлик қиламан. Кўпгина гавжум жойларда тўхтаб туриш мумкин эмас. Бензин кетказиб, шаҳар айланиб мижоз қидиришга тўғри келади. 30-40 йиллар олдин шаҳримизда таксилар учун махсус тўхташ жойлари бўларди. Шуларни тикласа бўлмасмикан? Даврон Солиев, Андижон шаҳри — Бу ҳам кўзда тутилган. 2012 йил 1 январгача йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларини қуриш режалаштирилган. Улар тегишли йўл белгилари қўйилган ҳамда йўловчиларни ўтқазиш (тушириш) ва таксилар тўхтаб туриши учун мўлжалланган, кўчанинг йўловчилар юрмайдиган қисмида ташкиллаштирилади. [color=red]Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ҳамда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳамкорликда Сарвар САФАРОВ тайёрлади[/color] | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 894 | |
Всего комментариев: 16 | 1 2 » |
| |
1-10 11-16 | |