Главная » 2011 » Октябрь » 24 » ҚАДДОФИЙНИНГ ЎҒЛИ ҚАСОС ОЛМОҚЧИ
15:25
ҚАДДОФИЙНИНГ ЎҒЛИ ҚАСОС ОЛМОҚЧИ

Суриянинг «Ар-Рай» телеканали кеча кечқурун тарқатган хабарга кўра, Муаммар Қаддофийнинг ўғли Сайф ал-Ислом исёнчиларга қарши курашишини ва отаси учун қасос олишини маълум қилган. 

«Биз курашни давом эттирамиз. Мен Ливиядаман, тирикман ва охиригача курашиб, ўч оламан», – деган Сайф ал-Ислом.
Эслатиб ўтамиз, Муаммар Қаддофий 20 октябрь куни Сирт шаҳри яқинида исёнчилар томонидан отиб ўлдирилди. Шундай қилиб, унинг Ливиядаги 42 йиллик ҳукмронлиги барҳам топди. Унинг танаси исломий анъаналарга зид равишда ҳалигача кўмилмади ва Мисрат шаҳридаги савдо марказига одамлар кўриши учун қўйиб қўйилди.
Кеча Ливияда янги байрам – Ғалаба ва озодлик куни тантана қилинди. «Биз бутун дунёга севимли ватанимиз озод бўлганини маълум қиламиз», – деган Ўтиш даври миллий кенгаши бош вазири Маҳмуд Жибрил.
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 596 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 3
19:05
Rahmat
00:25
o' zo'r
12:36
Faqat ro`yhatdan o`tgan foydalanuvchilar fikr bildirishlari mumkin. Iltimos ro`yhatdan o`ting!
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]