Яккахон ижодни тўхтатганини маълум қилгандан сўнг хонанда Гвен Стефани ўзининг қадрдон гурухи "No Doubt” жамоасига қайтиб борди. Хозирда афсонавий гурух ўзларининг янги альбомлари устида ишлашмоқда. Хатто Твиттердаги ўзининг шахсий сахифасида Гвен ушбу альбом устида иш қизғин кетаётганини, аммо хали иш жуда кўп эканлигини ёзиб қолдирган. Одатда илгари машхур бўлиб кейин тарқалиб кетган гурухлар яна орқага қайтиб биргаликда ижод қилишганида илгаригидек омадларини тополмайдилар. (Масалан ўша бутун дунё қизларини ёндириб кетган "Веck street boys” гурухи.) Албатта хозир барча мусиқа ихлосмандларининг диққат эътибори айнан мана масалага қаратилган бўлиши табиий, яъни "No Doubt” яна ўзининг аввалги обрўсини тиклаб ололадими? Кутамиз ва умид қиламиз.