Главная » 2011 » Ноябрь » 2 » Ҳаёт сабоқлари
19:20
Ҳаёт сабоқлари

— Ёшим 60 да. Қизимни 6 йил олдин узатганмиз. Ҳали ҳам фарзанди йўқ. «Шифокорларга кўрсатайлик» десам, қайнонаси рухсат бермайди. Ирим-сиримлар қилади, ҳар хил табибу фолбинларга олиб боради. «Онанг дўхтирларга даволатса, уйингга кета қол», деб уришиб берибди. Куёвимнинг ҳам боши қотган. Қандай йўл тутишни билмаяпмиз…

Жамила, Гулистон тумани

— Участка шифокори, маҳалладаги диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда обрў-эътиборли онахонлар биргаликда қайнона бўлмиш онахонга тушунтиришсин. Эр-хотин иккаласи ҳам шифокор кўригидан ўтиб, муолажа олиши керак. Ёшларнинг бошини гангитиб, ирим-сиримлар қилиб юришга йўл қўймаслик керак. Замонавий табобат ҳамма дардга, жумладан, бепуштликнинг сабабларини аниқлаш ва даволашга ҳам қодир. Вақтни ўтказмаслик керак. Ахир ҳаракатда баракат дейишади. Худо ҳам ҳаракат қилганга беради. Ўзингизнинг ҳам, қизингиз ва куёвингизнинг ҳам умидларини сўндирманг. Уларга ҳам Яратганнинг атаб қўйгани бордир. Фақат сабр ва ақл билан иш юритилса, ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Ҳозир қизингизнинг бахти сизга боғлиқ. Шунинг учун қудангиз билан яхшилаб гаплашиб, юқорида айтганимиздек, маҳалла катталари билан бирга уларга ҳаммасини батафсил тушунтириб иш тутсангиз бўлади. Қудангиз ҳам она. Унинг ҳам фарзандларининг болаларини, бахтини кўргиси келади. Умидни сўндирмай, яхши ният билан ҳаракат қилинг. Худо хоҳласа, чиройли неваралар насиб этади.



«Болаларимнинг отаси уйланмоқчи»


— 42 ёшдаман, 3 нафар фарзандим бор. Эрим қўшни аёлга илакишиб қолган. У аёлнинг эри йўқ, боласи бор. «Шу ердан кўчиб кетайлик» десам, эрим охири ҳаммасини тан олиб, шу аёлни ҳам никоҳига олмоқчилигини айтди. Қўни-қўшни, маҳалла-кўй, болаларим олдида жуда хижолатдаман. Ўша аёл билан ўзим ҳам гаплашиб кўрдим. Унга «Ўзимизни ҳам, болаларимизни ҳам маҳалла олдида шарманда қилмайлик, сиз бошқа жойга кўчиб кета қолинг», десам, «Ёлғиз бошим билан қаерга ҳам кўчиб кетаман», дейди. Энди нима қилишни билмай қолдим. Эрим билан ажрашай десам, ўртада болаларим бор...

Ширин, Тошкент шаҳри

— Ширин, синглим, Яратган сабр-бардошингизни имтиҳон қилмоқчи бўлибди-да! Болаларингизнинг, ўзингизнинг соғ-саломат эканлигингизга шукр қилинг. Куйиниб ўтирганингиздан фойда йўқ. Хўжайингизга ҳам, ўша аёлга ҳам инсоф берсин. Уларнинг бундай қилиши номаъқул иш, гуноҳ. Оилали одамни, тағин қўшнининг тинчини бузиш яхши эмас. Ўша аёлга ҳам ҳаёт йўлларида бир яхши инсон учрарди ҳали. Бу вақтинчалик ҳолатга алданиб, ўзини маҳалла-кўй олдида шарманда қилишга ҳожат бормиди? Ахир уч нафар гўдакнинг уволига қолаяпти-ку! Сиз қўшни аёлни яна бир бор инсофга чақириб кўринг. Зора виждони уйғонса. Жанжаллашиш, асабийлашиш керак эмас. Эрингизни ҳадеб тергаб, асабийлаштираверсангиз, ўша аёлга янаям боғланиб қолади. Бундай вазиятда эркаклар оталик маъсулиятию эрлик вазифасини унутиб қўйишади. Қулоқлари кар, кўзлари кўр бўлиб қолади.

Сабрли бўлинг, сира ҳам ажрашаман, деманг. У болаларингизнинг отаси, кўз очиб кўрганингиз. Ундаги бу ҳислар ўткинчи. Ҳали оиласи қадрига етиб, сиздан узр сўрайди. Болаларингиз қалбини жароҳатлардан асраб, сабрли, ғурурли аёлга айланинг.

Просмотров: 690 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 3
18:34
Bu hayot
06:44
Bu hayotda nimalar bölmaydiya
00:00
qoyil e
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]