Главная » 2012 » Февраль » 23 » АЛВИДО, УИТНИ!
14:36
АЛВИДО, УИТНИ!
Лос-Анжелес маҳаллий полиция бўлими 11 февралда 48 ёшда вафот этган жаҳон юлдузи ўлими зўравонлик туфайли юз бермаган, деган хулосага келди. Шунингдек ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари санъаткорни Beverly Hilton отели ходими ваннада топганида у ҳали тирик эканлигини, бироқ тамомила сув остида ва ҳушсиз бўлганини маълум қилди.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Хьюстонни шу ҳолда топган меҳмонхона ходими уни сувдан чиқариб олган ва бир муддат ўтгач хавфсизлик хизматига хабар берган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар у вафот этганини қайд қилишди. Санъаткор ўлими сабаби токсикологик экспертиза натижаларидан сўнг маълум бўлади. Шу билан бирга Associated Press хабарларига кўра, Хьюстоннинг хонасида турли дорилар, шу жумладан "Валиум” ва "Лоразепам” транквилизаторлари ҳамда кучли оғриқ қолдирувчи – "Ксанакс” топилган. 
Хабар қилинишича, отелда шунингдек унинг ёлғиз қизи Кристина ҳам бўлган. Маълумки, унинг отаси ва санъаткорнинг собиқ эри Бобби Браун Уитнини гиёҳванд моддаларга ўргатиб қўйган.
Уитни 2010 йилда Опра Уинфри шоусида гиёҳавандлик унинг карьерасидаги муваффақиятларни хиралаштирганини айтганди. Санъаткор 1996 йилда Дензел Вашингтон билан "Руҳоний рафиқаси” фильмида тасвирга тушаётганида ҳар куни наркотик истеъмол қилганини маълум қилганди. Бу балодан қутулиш учун Уитни икки марта реабилитация муолажаларини олган. 2011 йилнинг майида эса санъаткор вакили Хьюстон яна даволанаётганини маълум қилди. "Мен ёвузликман. Мен – ўзимнинг энг яхши дўстим ва энг ашаддий душманим” деган эди санъаткор 2002 йилда берган интервьюсида. 
Шундай қилиб, 15 йиллик танафусдан сўнг Уитни Sparkle мюзиклида суратга тушди. Ушбу фильм жорий йилнинг ёзида ёки кузида экранга чиқиши кутиляпти.
Уитни Хьюстон АҚШнинг Нью-Жерси штатида 1963 йилда туғилган. Ижодий ҳаёти баптистлар черкови хорида бошланган. Кейинчалик у Нью-Йоркка кўчиб тунги клубларда қўшиқ куйлаган ва модел сифатида ишлаган. Илк альбоми 1985 йилда чиқиб 30 миллион ададда сотилган. 1990 йилларда қўшиқчи кинода суратга тушишни бошлайди. Унинг иштирокидаги "Тансоқчи” фильми айниқса машҳур бўлди. Ундаги асосий қўшиқ – I will always love you  ("Сени доимо севаман”) ҳамон дунёда никоҳ маросимларида энг кўп куйланадиган қўшиқ сифатида қолмоқда. Уитни Хюстоннинг исми "Гиннесс рекордлари китоби”га энг кўп мукофот (шу жумладан 6 та Grammy, 15 тa Billboard, 21 тa AMA, 2 тa Эмми мукофотлари) олган санъаткор сифатида киритилган.

ЁДДА САҚЛАЙМИЗ
Жаҳон юлдузининг ўлими ҳақидаги хабар тез тарқалди. Ўзларини унинг шогирди деб билган ва бошқа санъаткорлар ўз ҳамдардлигини билдиришди. Яқинда бўлиб ўтган Grammy АҚШнинг Миллий мусиқий мукофоти тақдимоти маросимида Уитни ўлими муносабати билан сукут сақланди.
Кристина Агилера: "Биз яна бир афсонани йўқотдик. Биз уни жуда соғинамиз”.
Мерайя Кери: "Ўзимни йиғлашдан тўхтатолмаяпман. Дугонам ва тенгсиз санъаткор Уитни Хюстоннинг ўлимидан шок ҳолатидаман. Уни ҳеч қачон унутмаймиз. Ер узра яралган дунёнинг энг мафтункор овозлардан бирини ёдда сақлаймиз”.
Рианна: "Бир нарса дейишга ожизман! Кўзим ёшга тўла холос..”

УИТНИНИНГ ЭНГ МАШҲУР ҚЎШИҚЛАРИ:
«I will always love you»
«Exhale»
«Saving All my love for you»
«How will I know»
«Greatest love of all»
«I wanna Dance With Somebody»
«Didn`t we almost have it all»
«One Moment in Time»
«Run to You»
«I`m Every Woman»

Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 846 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 4
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]