19:33 Аргентинада 10 ёшли қизалоқ она бўлди | |
БУЭНОС-АЙРЕС, 12 май. Аргентина ОАВларининг хабар беришича ўтган жума куни мамлакат шимолий-шарқида жойлашган Коррьентес шаҳридаги туғруқхоналардан бирида 10 ёшли қизалоқ она бўлган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишди. Қиз бола чақалоқнинг оғирлиги 2 килограмм 420 грамм, узунлиги эса 45 сантиметрни ташкил этди. Унга Татьяна деб исм қўйишди. Ҳозирда чақалоқ инкубаторда сақланмоқда. Бу ерда унга сунъий йўл билан ҳаво юборилади. Перинаталогия бўлими бошлиғи Норма Переснинг таъкидлашича, ҳозирда она ва боланинг саломатлиги қониқарли даражада. Ёшгина она ота-онаси ва 5 нафар акаси билан Сан-Мигель қишлоғида яшайди. У махаллий ҳиндулар тилида сўзлашади, испан тилини эса деярли билмайди. Ҳомила шу йил март ойида аниқланган ва ўша заҳоти қизчани госпиталга олиб келишган. Аниқланишича, уни ўзининг 16 ёшли акаси зўрлаган экан. Ҳозирда у ҳибсга олинган.Аргентинада 10 ёшли қизалоқ она бўлди | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 779 | |
Всего комментариев: 6 | |||||
| |||||