21:53 Барак Обама: “Бизга уруш керак эмас!” | |
Шунингдек, АҚШ ҳукумати Россия Украинадаги вазият туфайли АҚШ билан қуролли зиддиятга бормаслигига ишонч билдирмоқда. “Бизга уруш керак эмас, бизга Украинадек мамлакат қўшни давлатлар билан яхши муносабатда бўлиши керак”,-дея қайд этди АҚШ президенти. Vesti.ru нашрининг ёзишича, АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан қўшимча санкциялар тайёрлаб қўйган. Улар янги санкцияларни 17 апрель куни Женевада Украина, Россия, АҚШ ва Европа иттифоқи ўртасидаги музокаралардан сўнг кучга киритишни режалаштиришган. Ҳозирда Украинанинг Донец, Харьков, Луганск вилоятларида Киев ҳукуматига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Қатор шаҳарларда вилоят маъмурияти бинолари намойишчилар томонидан эгаллаб олинди. 15 апрель куни Юқори Рада томонидан Украина президенти этиб тайинланган Александр Турчинов шарқий қисмидаги мамлакатни федерализация қилиш тарафдорларига қарши махсус ҳарбий операция ўтказиш ҳақида маълум қилган эди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 562 | |
Всего комментариев: 0 | |