Главная » 2014 » Ноябрь » 14 » «Билайн-Ўзбекистон» абонентлари сони тўққиз ойда 100 минг кишига кўпайди
00:19
«Билайн-Ўзбекистон» абонентлари сони тўққиз ойда 100 минг кишига кўпайди

Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи Vimpelcom Ltd («Билайн» савдо белгиси) провайдери 12 ноябрь куни 2014 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича молиявий ва операцион натижаларни эълон қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

 

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистондаги тармоқни кенгайтириш учун оператор 2014 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 51 миллион доллар сарфлаган.

 

Сентябрь ойи охирига келиб «Билайн-Ўзбекистон» абонентлари сони 10,529 миллион кишига етган. Абонентлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 201 мингга (2 фоизга) кўпайган. 2014 йил бошида оператор абонентлари соин 10,518 миллион эди.

 

«Билайн-Ўзбекистон» абонентининг ўртача бир ойлик ҳисоби 6 долларни ташкил этган. Айни вақтда, абонентлар нисбатан кўпроқ мулоқотда бўлишган – ўтган йилнинг шу даврида абонентлар 504 дақиқа сўзлашган бўлишса, бу йил ушбу кўрсаткич 568 дақиқага етган.

 

Manba: Darakchi.uz

Прикрепления: Rasm 1
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 763 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]