23:13 BIR KULISHAYLIK! | |
исботланди. Чеккани чиққанимда шерикларим менинг чучварамни еб қўйишибди. * * * Компьютер ёрдамида энг тез пул ишлаш усули ўша компьютернинг ўзини сотишдир. * * * – Амаки, дадам айтдилар, арақ очадиган бурама очқичингизни бериб тураркансиз. – Дадангга айт, очқични олиб ҳозир етиб бораман. * * * Ўғри махсус калит билан эшикни очмоқда. Шу пайт рўпарадаги эшик секин очилди ва қўшни мўралаб шивирлади: – Пуллари шкафнинг тагида, тиллаларни эса аквариум орқасига яширишган. * * * Яҳудийдан сўрашди: – Нега товуғингнинг бир оёғи йўқ? – Кекса онам ўлим тўшагида ётганида товуқ шўрва ичгиси келаётганини айтганди. Туппа- тузук тухум туғиб турган товуқни бутунлай сўйиб юборишга кўзим қиймади... * * * Хотин эрига: – Қўшнилар негадир жанжаллашмай қўйишди, овозлари чиқмаяпти. – Уришиб қолишгандир-да... * * * – Қўшни, эрингиз кундан-кунга озиб кетяпти-я. – У ҳар куни балиқ тутишга боряпти. Нимани тутиб келтирса, ўшани едиряпман. * * * Пойабзал тузатиш устахонасида: – Уста, этигимни тикиб қўяман дегандингиз. – Икки минг сўм тўлаб олиб кетаверинг. – Яхши-ку, биз сиз билан тўрт мингга келишгандик. – Гап шундаки, мен этигингизнинг бир пойини йўқотиб қўйдим. * * * – Итимни кўрмадингизми, оппоққина, момиққина эди, роса чиройли акилларди... – Кичкинагина, бир тепса ўн метрга учиб кетадиган эдими? Йўқ, кўрмадим. * * * Икки ўртоқ аёзли кунда сайр қилишмоқда. Бири катта ит етаклаб олган. – Совқотдингми? – Ҳа... – Қизишни хоҳлайсанми? – Жудаям... – Бос, Олапар! * * * Мезбон меҳмонга қараб: – Қани, сариёғни нонга суртиб енг, роса мазали. – Раҳмат. – Нонга суртиб еяқолинг сариёғни... – Раҳмат, мана еябман-ку, ҳақиқатан ҳам жуда мазали экан. – Сиз суртиб емаяпсиз, килолаб қўшиб еяпсиз, суртиб енг! * * * – Қазингиз жуда ширин экан. – Тойчоқ гўштидан тайёрланган-да. – Ичидан темир бўлаклари чиққанини айтмаса... – Ҳа-а... Хотиним тойчоқнинг тақасини олиб ташлашни унутибди. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 673 | |
Всего комментариев: 11 | 1 2 » | ||||||||
| |||||||||
1-10 11-11 | |||||||||