09:08 Битта “куф-суф”нинг баҳоси 50000 сўм?! | |
Сезган бўлсангиз, сўнгги вақтларда бизнинг юртимизда ҳам биотокли (кафтидаги ҳарорат билан даволовчи) табиблар анчагина кўпайиб қолди. Ҳали Тошкентда, ҳали Фарғонада, ҳали Андижонда, ҳали Наманганда бундай табибларнинг янгилари “пайдо” бўлаётганини эшитавериб, қулоғингиз ҳам ўрганиб қолган бўлса керак. Бу - албатта яхши. “Хислатли” инсонларнинг мингтадан, миллиондан битта туғилиши сир эмас. Бироқ масаланинг иккинчи томони… Ҳамма гап аслида мана шу, сиз кўриб турган ялтироқ танганинг иккинчи томонида. Табиблик номи билан юзлаб, минглаб беморларга савоб учун шифо улашиб келаётган инсонлар қанча бўлса, бу номни пул топиш манбаига айлантириб олган “табиб”лар ҳам, афсуски, йўқ эмас. Халқимизга хос бўлган хусусият - соддалик, ишонувчанлик каби “фазилат”лар эса, кўпинча алданиб қолишимизга, чув тушиб индамай кетаверишимизга сабаб бўлади. Хўш, нима учун шундай? Нега бир йилда ақалли бир марта шифокор ҳузурига боришга, ўзимизни бир қур назоратдан ўтказиб олишга ҳафсала қилмаймиз-у, “қайсидир вилоятнинг қайсидир туманида фалон табиб бунча одамни даволабди”, яна бир табиб “қўлидаги “ток” билан ўликни тирилтирармиш” деган гапларни эшитиб қолсак, оёғимизни қўлимизга олиб чопамиз? Нега дорихонадан атиги ўн минг сўмга дори сотиб олиш керак бўлса кўзимиз қиймайди-ю, табибнинг битта “қараб қўйиш”и учун уч-тўрт баравар миқдоридаги маблағни бир тукимиз қилт этмай тутқазиб юборамиз? Мана бу юртдошларимизнинг сўзларига қулоқ тутсангиз, юқоридаги фикрларимизда жон борлигига ишонарсиз балки: Н. Усмонова, уй бекаси: “Яқинда “Гепатит Б” касаллигига чалиниб, шифохонада даволаниб чиқдим. Докторлар уйда ичишим учун бир неча хил дориларни ёзиб беришди. Айни вақтда шароитим йўқлиги, қолаверса бор пулим ҳам шу вақтгача кетган дори-дармонларга сарфлаб юборилгани учун шифокор ёзиб берган қимматроқ дориларни кўзим қиймади. Қўшни аёл эса қизи шу касалга чалингач бир табибга бориб, бир ой қатнаб буткул соғайиб кетганини айтиб қолди. У табибни ғойибона яхши танирдим. Чунки у ҳақидаги мақолалар бир неча йил олдин тез-тез матбуотда эълон қилинар, ҳатто бир нечта китоблари ҳам чиққанди. “Ҳар ҳолда дори-дармонга пул сарфлагандан кўра, шу инсонга борай” деб ихлос билан онамни олиб йўлга тушдим. Табибнинг ҳовлисида беморлар турнақатор тизилишиб навбат кутиб туришарди, ҳатто энг яхши шифокор ҳузурида ҳам бунча узун навбат бўлмаса керак. Навбатимиз келиб, ичкарига кирдим. Мени оқ халатли бир одам қарши олди (афтидан табибнинг админстратори). – Битта сеанс 25 000 сўм, бир ой қатнайсиз,- ҳе йўқ, бе йўқ айтилган гапдан гангиб қолаёздим. – Нима дедингиз? “Админстратор” пинагини бузмай давом этди: – Агар шошилинч бўлса 12 кун қатнайсиз, 50 000 сўмдан 600 минг сўм бўлади. – Ё тавба, бу не ҳол? Табиб ўзига нарх белгилаб олса? Ахир бу хусусий клиника эмас-ку? Кайфиятим тушиб, дарвозадан чиқиб кетар эканман, ўша, битта “нафас”и 50 000 сўм турадиган табиб билан тўқнашдим. – Йўл бўлсин, нега қайтиб кетяпсиз?- деди табиб бизга қараб. – Узр, акажон, бизга тўғри келмади… – Нимаси тўғри келмади? Тўғриси, “пули қимматлик қилди” дейишга ғурурим йўл қўймади. Менинг ўрнимга онам жавоб бердилар: – Кечирасиз болам, шароитимиз сал оғирроқ эди-да, шунга… – Тушунмадим, нима, энди сенларга текин қилиб қўйишим керакми? – қўлини пахса қилиб, мазах қилаётгандек оҳангда гапираётган “табиб”га қараб туриб, бор ихлосим чил-чил синиб кетгандек бўлди. Унинг ўша оғиз кўпиртириб айтаётган “сеанс”и Худо томонидан унга беморларни даволаш учун берилган кафтларидаги қувват эканлигини, ўша “сеҳрланган” суви пул учун эмас, савоб учун инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиши кераклигини наҳот ўзи билмаса? Ахир у ҳеч қандай дори-дармон бермайди, шунчаки қўлидаги қувват билан даволайди, холос. Шундай экан бундай нарх қаердан келди? Турнақатор тизилишиб навбат кутаётган беморларга қарар эканман, бир одамдан 12 кунда 600 минг сўм ишлайдиган табибнинг бир ойлик даромадини тасаввур қилдим… Ҳисоблаб кўрсам, доктор ёзиб берган дорилар бу табибнинг “муолажа”сидан кўра анча арзонроқ тушар экан…” Прикрепления: Rasm 1 | |
Просмотров: 1047 | |
Всего комментариев: 39 | 1 2 3 4 » | ||||
| |||||
1-10 11-20 21-30 31-39 | |||||