Главная » 2012 » Июнь » 12 » Болалар тўғрисида 10та фактлар
22:10
Болалар тўғрисида 10та фактлар

1. Ўртача Овропалик ота-она бўлиши 29 ёшда амалга ошади. Россияда эса ота ва она бўлиши ўртача 20 ёшда, Ҳиндистонда эса, 19 ёшда. Энг ёш ота ва она бўлиши саккиз ва дуққиз ёшда бўлишган ва улар 1910 йили Хитойда яшашган.

 

2. Рекордли даражада бир аёлнинг фарзандлар туғган сони 69 тага тенг бўлган. Фирьавн Рамзесда 160тадан кўп фарзанди бўлган, албатта ҳар ҳил аёллардан.

 

3. Дунё бўйича Энг кўп эгизаклар Нигерияда туғилади: ҳар 11 та дунёга келганлар орасида битта эгизаклар дунёга келади. Энг кам эгизаклар Японияда дунёга келади, 250 та орасида бир ҳолат.

 

4. Инглиз врачлари  бир ҳафтада туғилган 6574 нафар 7 ёшлик болаларни улғайишини кузатиб боришган. Тахминан ҳар 20 фарзанднинг ота ва онаси ажрашишган. Аниқланишича, ажрашган оиланинг фарзандларининг бўйи ўсиши бошқаларникига нисбатан секинроқ ўсар экан.

 

5. ”Оила муҳаббати” сонлар билан ифодаланиши мумкин. Икки катта ва икки кичкина инсонлардан ташкил топган оила йилига 1300 киловатт/соатига иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаради.

 

6. Археологлар томонидан топилган энг қадимги бола ўйинчоғининг санаси — 3 000йил. У Қадимги Персия ерида топилган бўлиб, ҳозирги кунда Луврда сақланади.

 

7. Овропа стандарти бўйича, бахмалдан тикилган айиқнинг боши, уни узиб ташлашга ҳаракат қилган болаларни кучига 10 килограмгача бардош бера олишлиги керак.

 

8. 1947 йилдан бери бугунги кунга қадар "Лего” фирмаси шунчалик кўп болалар учун пластаммаса конструкциясини ишлаб чиқаришганки, Ер юзининг ҳар бир инсонига 30та қисмдан тўғри келади.

 

9. Энг замонавий болалар деб, немис болалари экан: 40% тўққиз ярим ёшдагилари  ўзларининг иккинчи телефонларини "ишлатиб ташлашмоқда”.

 

10. Англия қироли Генрих VI биринчи гўдак ўзини шапалоқлашга рухсат берган ва шу мақсадда ўзига энага олган. У тахтга 1422 йил 1 сентябрда 9 ойлик ёшида ўтирган. Унинг биринчи қироллик буйруғи дикрет (ўзининг катта бармоқ изи билан мухрлаб тасдиқлаган) ҳақида бўлиб, "Алиса Бетлер аёли бизнинг энагамиз ва вақт соати билан оқилона жазолаб турсин” деб буйруқ қабул қилинган.

Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 668 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 2
14:27
menimcha bu dunyoda umuman g'am ko'rmagan gunohsiz baxtli inson deb shu kichkintoylarni chaqalolarni aytish mumkin qaniydi men ham shunlarga o'xshab qolsam
14:26
ma'lumotlar uchun raxmat
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]