Главная » 2011 » Ноябрь » 2 » «Болливуд» янгиликлари
19:13
«Болливуд» янгиликлари



Болливудда мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган режиссёрлардан бири Никхил Адвани янги лойиҳага қўл урди. Дастлаб режиссёр ёрдамчиси сифатида иш бошлаган Никхил 2003 йилдан профессионал режиссурада ўзини синаб кўради. Унинг мега-юлдузлар иштирокидаги биринчи фильми — "Ўткинчи дунё” (2003) дунё экранларидан муносиб ўрин эгаллаган. Ундан сўнг "Салом, эй ишқ”, "Чандини Чоукдан Хитойгача” каби фильмлари ҳам томошабинлар эътиборини қозонди. Айни пайтда бошлаётган лойиҳаси ҳам Болливуд оламида янгилик бўлиши кутилмоқда. Сабаби, унинг ҳали ном қўйилмаган, аммо режалаштирилган фильмига Ҳиндистоннинг энг машҳур актрисалари танлаб олинган. Мадхури Дикшит, Шабана Азми, Прити Зинта, Димпл Кападия, Каришма Капур, Рани Мукержи, Дипика Падукон ва Женелия Де Сузалар бир вақтда бош роль ижрочиси бўлишлари кутилмоқда. Ушбу шов – шувли фильмни суратга олиш ишлари 2012 йилда бошланади.


* * *


Приянка Чопра кинодан зериккан, шекилли. Чунки у ҳозирги пайтда овоз ёзиш студияларида кўп вақтини ўтказмоқда. 2012 йил учун қандай шартномалар имзолагани ҳақида актриса ҳеч нарса маълум қилмаган. Лекин альбомлар тақдимотининг аниқ саналари яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. Приянканинг севимли хонандалари Леди Гага ва Рианна бўлиб, ижроси ва имижида уларга ҳамоҳанглик сезилса, бунинг ҳайратланарли жойи йўқ.


* * *


Айшвария Райнинг ҳомиладорлиги ҳақидаги гап-сўзлар актрисанинг ижодига салбий таъсир кўрсатмоқда. Режиссёрлар у билан имзоланган шартномаларни бекор қилишни бошлашган. Баччанлар хонадони бунга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдиришмаяпти. Улар ҳозирча хонадонларига келадиган янги меҳмоннинг тақдири ҳақида қайғуриш билан банд. Айтишларича, Айшвария ва Абхишек эгизак фарзанд кутишаётган экан. Айшвария эса шартномалар бекор қилинганидан қайғурмаяпти, аксинча, продюсерлардан узр сўраш билан овора.


* * *


"Тезлик 3” фильми ҳақидаги шов – шувлар "Тезлик 2”нинг премьерасидан олдин тарқалган эди. Вақт ўтиб ўша гап – сўзлар ўз исботини топади, шекилли. Боиси, продюссер Адитья Чопра Амир Хон билан айнан "Тезлик 3” учун шартнома имзолади. Эслатиб ўтамиз, "Тезлик 1,2” фильмларида Жон Абрахам, Ритик Рошанлар салбий қаҳрамонларни ижро этишган эди. Энди навбат Амир Хонга келди. Фильмдаги полициячилар ролини Абхишек Баччан ва Удай Чопралар ижро этишади. Фильм премьераси 2012 йил охирларига мўлжалланмоқда.
Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 1321 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 2
18:35
Yaxshi
00:00
chunarli
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]