22:20 Брюсселда Обаманинг бир кунлик меҳмонхона ҳаражати €1 миллионга тушди | |
АҚШ президенти Барак Обама Брюсселга ташрифи чоғида яшаган The Hotel меҳмонхонасига АҚШ давлат департаменти €1,1 млн.дан ортиқ пул тўлайди. Ҳисоб 283 та хонада яшаган президентга ҳамроҳлик қилган хавфсизлик хизмати, алоқа ва логистика ходимлари учун тўланади. ИТАР-ТАССнинг маълумотларига кўра, Обамани Бельгияга 24 соатли ташриф чоғида 900 кишидан иборат 45 та автомобил кузатган. ЕИ пойтахтига машиналар учта ҳарбий-транспорт самолётида келтирилган. Брюссель бургомистри Иван Майернинг айтишича, шаҳар Обаманинг бир кунлик ташрифи учун €10 млн сарфлаган. Обаманинг ташрифи бельгияликлардан хавфсизлик чораларини кучайтиришни талаб қилган –унинг ҳаракат йўналишининг ўзига қўриқлаш учун 350 нафар ҳарбий ва полициячилар сафарбар қилинган. Manba: Darakchi.uz | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 397 | |
Всего комментариев: 0 | |