11:18 “Бунёдкор” испаниялик футболчи билан шартномани бекор қилди | |
"Бунёдкор" испаниялик легионер Карлес Кото билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. “Ўзаро келишувга биноан клуб ва ярим ҳимоячи ўртасидаги шартнома бекор қилинди”,-дейилади хабарда. "Бунёдкор" таркибида Кото жами 10 учрашувда майдонга тушди. Шу жумладан, мамлакат чемпионатида – 6, Осиё чемпионлар лигасида – 3 ва Ўзбекистон кубоги учун 1 ўйинда қатнашди. "Бунёдкор" футбол клуби Карлес Котога жамоада ўтказган даври учун миннатдорчилик изҳор қилди ва келгуси фаолиятида омад тилади. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 506 | |
Всего комментариев: 0 | |