Главная » 2014 » Август » 12 » Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 9-тури ҳамюртларимиз учун муваффақиятли кечди
12:53
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 9-тури ҳамюртларимиз учун муваффақиятли кечди
Норвегиянинг Тромсе шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун ўнинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тўққизинчи турда финляндиялик шахматчилар билан баҳс юритган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3,5:0,5 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувда биринчи тахтада дона сурган Рустам Қосимжонов дуранг натижани қайд этган бўлса, Антон Филиппов, Марат Жумаев ва Жаҳонгир Воҳидов рақибларини мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, ўнинчи турга ўтказилган баҳсларда эркаклар терма жамоамиз Кипр (3,5:0,5), Дания (2,5:1,5), Бразилия (3,5:0,5), Украина (2,5:1,5), Австралия (3:1), Финляндия (3,5:0,5) терма жамоаларини мағлуб этиб, Германия термаси билан 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этдилар. Россия (1,5:2,5) ва АҚШ (0,5:3,5) терма жамоалари билан кечган баҳсда имкониятни бой бердилар.

Бугун ўтказиладиган ўнинчи турда ҳамюртларимиз голландиялик интелектуалларга қарши дона сурадилар.

Бугунга қадар ўтказилган 9 тур ўйинларининг якунларига кўра эркаклар терма жамоамиз 13 очко билан 177 давлат орасида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу турда, шунингдек, аёллар терма жамоамиз ҳам ғалаба қозонди. Куба термаси билан кечган баҳсда вакилларимиз 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучдилар. Сарвиноз Қурбонбоева, Севара Боймуродова ҳамда Моҳинур Қахрамонова рақиблари билан дуранг ўйнашган бўлса, Ирина Геворгян рақибидан устун келди.

Бугунга қадар ўтказилган баҳсларда аёллар терма жамоамиз Гондурас (4:0), Бразилия (3,5:0,5), Уэльс (3:1), Боливия (4:0), Куба (2,5:1,5) терма жамоаларини мағлуб этиб, Латвия (2:2), Шотландия (2:2) термалари билан дуранг натижани қайд этишди. Сербия (1:3) ва Испания (1:3) терма жамоалари билан кечган баҳсда имкониятни бой бердилар.

Бугун аёллар терма жамоамиз чехиялик шахматчиларга қарши дона сурадилар. Ўнинчи тур олдидан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 136 жамоа орасида 23-ўринни эгаллаб турибди
Категория: Sport Yangiliklari | Просмотров: 952 | Добавил: =KULdirGICH=
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]