11:55 ЧЕКИШНИ ТАШЛАНГ! | |
Бугун Халқаро чекишни ташлаш куни ўтказилмоқда. Мазкур сана 1977 йилда Америка онкология жамияти томонидан таъсис этилган. Ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида ноябрь ойининг тўртинчи пайшанбаси чекишни ташлаш куни сифатида ўтказилади. Бундан кўзда тутилган асосий мақсад аҳолининг барча қатламларини чекишга қарши курашга жалб этиш ва кашандаликнинг саломатликка зарарли таъсиридан огоҳлантиришдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича ўпка саратонининг 90 фоизи, сурункали бронхитнинг 75 фоизи ва юрак ишемик касаллигининг 25 фоизи айнан чекиш туфайли келиб чиқади. Сайёрамизда ҳар ўн сонияда битта кашанда ҳаётдан кўз юммоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2020 йилга бориб бу вақт 3 сониягача тушиши мумкин. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 732 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |