22:04 ЧЕКИШНИНИ ТАКИЛАНИШИ 2005-ТА КАФЕ ЙОПИЛДИ | |
Бельгияда ўтган йилнинг 1 июлида кучга кирган усти ёпиқ жамоат жойларида сигарета чекишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор сабаб 2005 та бар ва кафе эгалари бизнесларини тўхтатишга мажбур бўлишди. Мамлакат тижорат хизмати ташкилоти маълумотларига кўра, кафе ва барларнинг ёпилиш ҳолати ўтган йилнинг шу даври билан солиштирган 43 фоизга ортган. Бир қатор нодавлат уюшмалари эса ҳукуматни компенсация чораларини кўрмаганликда айбламоқда. Норозилар орасида бу қарорни бекор қилишни таклиф қилаётганлар ҳам бор. Бельгияда 2009 йилда ишхоналар ва ресторналарда сигарет чекиш тақиқланган эди. Аммо ўтган йилнинг июль ойидан бошлаб чекиш таъқиқланган ҳудудлар сафига кичик кафе ва қиморхоналар ҳам киритилди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 492 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |