13:12 Чой тўғрисида 13та қизиқарли маълумот | |
1. Кўк ва қора чойнинг барча навлари Camellia Sinensis ўсимлигидан қилинади.
2. Чой салқин, қуруқ жойда, метал ёки шиша банкада сақланиши зарур. Чой айнимаслиги ва ароматини йўқотмаслиги учун, бир йилдан ошиқ сақламаслик маслаҳат қилинади.
3. Бир пиёла чойда кофеин бир пиёла кофедан икки баравар кам. Ичимликдан 80% кофеинни ювиб ташлаш учун, чойга қайнаган сув қўшиб, 30 секунд кутинг ва суюқликни тўкиб ташланг. Бундан кейин, чойга янгидан қайнаган сув қуйиб, 5 дақиқача дамлаш керак.
4. Инглиз ва унга яқин бўлган тиллардаги "Чой” сўзи, хитой Amoy шевасидаги – Te (Тэй деб талаффуз қилинади) сўзидан олинган. Мандарин шевасида, чойни билдирувчи сўз – Cha. Ундан Char, Chai ва шу каби сўзлар келиб чиққан. У ёки бу сўз, мамлакатга қайси бир давлат чойни сотганига қараб ишлатилса керак. Баъзи давлатларда иккала вариант ҳам ишлатилади.
5. Бундан 5 минг йил олдин Хитой императори Шен Нунг, чой баргларини сувга ташласа, у тетиклаштирувчи ичимликка айланади. Бироқ бу даъволарни тасдиқловчи бирорта ҳужжат мавжуд эмас. Чой ичиш тўғрисидаги илк мулоҳазалар эрамизнинг 4 асрга бориб тақалади. Лекин олимлар фикрича, чой илк бора бир неча юз йил аввал Шарқий Осиёда ичила бошланди. У ерда у тиббий масақдларда, қуритилган барглар кўринишида, пиёз, ялпиз, апельсин, занжабил қўшилган ҳолда, ичилган. Минг династияси даврида (14-17 асрлар), чой қайнатилган сув билан дамлана бошланди. Шундай қилиб, замонавий маънода чой ичиш, 700 йил аввал бошланган.
6. Совутилган чой 1904 йилда, Саинт- Луисдаги кўргазмада Ричард Блечинден (Richard Blechynden) маркаси намойиш этилганида ихтиро қилинган. Шундай қилиб, муз солинган чой бутун дунё бўйича машҳур бўлиб кетган, лекин шуни айтиб ўтиш керакки, совутилган чой Америкада 19 аср бошларида ҳам ичилган. Шуниси қизиқки, АҚШдаги чойнинг 80%и совитилган ичимлик ҳолда сотилади.
7. Чой пакетчаларини ким ўйлаб топди? Афсонада айтилишича, Нью-Йоркдаги етказиб берувчи Томас Салливан, чойни метал банкаларда етказиб бериш қимматга тушаётганини аниқлади. Шундай қилиб, 1904 йилда у чойни қоғоз пакетчаларда сота бошлади. Мижозлардан бири тасодифан пакетчани сувга тушириб юборди, ва бунда яхши чой чиқишини билиб олди. Тарихи яхши-ю, бироқ чой пакетчалари учун патент 1903 йилга тўғри келяпти. Чой заршуносларининг фикрларича, пакетчалардаги чой, унинг асл маза ва хусусиятларини бузади.
8. 18 асргача овропаликлар кўк ва қора чой ҳар хил ўсимликлардан қилинади деган фикрда эдилар – хитолик ишлаб чиқарувчилар уларнинг тайёрлаш усулини сир сақлашар эди. Чой ўсимликлари билан чой тайёрлаш усуллари, 19 аср бошларидан бошлаб Хитойдан келтирила бошланди. Бир оз кейинроқ, англияликлар ёввойи чой ўсимлкларини Ҳиндистонда топдилар, Camellia sinensis номини олди. Бу ўсимликдан ҳам қора чой, ҳам кўк чой тайёрланади.
9. Чой беш усулда тайёрланади:
Чойнинг тепа барглари ва гуллари қолда терилади. Терилган баргларни бир суткага қуритишга қўйилади. Чойнинг хушбўй исини ошириш учун темирдан ясалган валклар орасидан чой барглари ўтказилади. Босилиб чиққан баргларни очиқ хавода оксидлаш учун қолдирилади. Оксидлашган баргларни кейинчалик оксидланишини ва ичидаги намликни йўқотиш учун қизиталади.
10. Биласизми қора чой ишлаб чиқиш кўк чой ишлаб чиқишдан нимаси билан фарқланади? Энзималарни йўқотиш мақсадида кўк чой оксидлашдан олдин парланади. Худди шу энзималар қора чойни оксидланишида уни рангини ўзгартиради ва унга махсус "қора” таъмини беради. Чой баргларининг 75% қора чойга айлантирилади, қолган 25% эса кўк чойга.
11. Айрим қора ва кўк чойлар махсус қўшимча ишловдан ўтади – масалан қора чойга бергамот (истеъмол қилиб бўлмайдиган цитрус меваси) ёғини қўшилиши уни Earl Gray Tea чой сортига айлантиради.
12. Чой асосан 5та давлатда ишлаб чиқарилади – Хитойда (кўк чойни 80%) Хиндистонда (асосан қора чой), Шри – Ланкада (кўпинча цейлон чойи деб аталади, липтон чойини Ватани), Японияда (турли хил экзотик чойлар) ва Тайванда (кўк чойни турли сортлари).
13. Чой жудаям кўп антиоксидантларга эга, мўътадил истеъмол қилингандан у имун тизимини яхшилайди ва юрак – томир касалликларини олдини олади. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 844 | |
Всего комментариев: 6 | |
| |