08:00 Чўкаётган кемани тарк этган капитан 16 йилга озодликдан маҳрум этилди | |
Италия суди 2012 йилнинг январ ойида Жильо ороли яқинида ҳалокатга учраган Costa Concordia кемаси капитанига 16 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда uz24.uz “Рейтер” маълумотлари асосида хабар бермоқда. Судда давлат прокурори Франческо Скеттино унга 26 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўраган эди. Ушбу шахс кема ёнғинида ягона айбдор деб ҳисобланган. У ҳалок бўлган 32 йўловчининг ўлимида айбдор деб топилган. Бироз олдинроқ, суд жараёнида ушбу капитаннинг йиғлаб юборгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, 2012 йилнинг январь ойида Генуя порти яқинида бортида 4 мингга яқин киши бўлган кема ҳалокатга учраб чўкиб кетган, капитан эса, қутқарув ишлари якунланмасидан кемани тарк этган ва йўловчиларнинг 32 нафари қутқарилмай қолган эди. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 2388 | |
Всего комментариев: 0 | |