23:45 Чўкиб кетган кема ичида 293 киши қолиб кетган бўлиши мумкин | |
Йўловчилардан 320 нафари мактаб ўқувчиларидир. Улар Чежудо оролига сайёҳат учун йўл олишган эди. Соҳил қўриқлаш хизмати одамларни қутқариш учун воқеа жойига вертолёт ҳамда патруль катерларини юборган. Кема Инчхон портини сешанба куни тарк этган ва бугун Чежудо оролига келиши керак эди. Йўловчи кема маҳаллий вақт билан 08:58 да ҳалокат ҳақида сигнал жўнатган. Ҳозирда кема Пенпундо оролидан 20 км узоқликда бўлиб турибди. 10:00. Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Корея республикаси президенти Пак Кин Хе барча куч ва воситаларни ҳалокатга учраган кема йўловчилари ва экипаж аъзоларини қутқаришга жалб қилишни буюрди. Ренхап нашрининг хабар беришича, ҳозирга келиб воқеа жойида бир кишининг жасади топилган. 11:10. РИА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҳалокатга учраган кеманинг 370 нафар йўловчиси қутқарилган, 3 кишининг жасади топилган, 107 кишининг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда. 12:38. Жанубий Корея ҳукумати кема ичида йўловчилар қолиб кетган бўлиши мумкинлигидан ҳавотирда, дея ёзади РИА ахборот агентлиги. Ҳозирги вақтга келиб, кемадан 368 киши, шу қаторда 324 нафар мактаб ўқувчиси ва 14 нафар ўқитувчи қутқариб олинди. Қолган 109 кишининг тақдири номаълум. Ренхап ахборот агентлиги 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, Sky News телеканали эса 3 киши ҳалок бўлганини айтмоқда. KBS телеканалининг хабар қилшича, кема сув ости қоялари билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин. 16:05. Ҳалокатга учраган кеманинг бедарак йўқолган йўловчилари сони аввал хабар берилганидан кўпроқ бўлиб чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар 368 эмас, балки фақат 164 киши қутқариб олинган. Бедарак йўқолганлар сони эса 109 эмас, балки 293 кишини ташкил этмоқда. Кема бортида умумий 459 нафар йўловчи ҳамда экипаж аъзолари бўлган. Улардан 324 нафари сайёҳатга чиққан мактаб ўқувчиларидир. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 513 | |
Всего комментариев: 0 | |