Главная » 2011 » Июль » 30 » CЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
03:36
CЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!



РАҲИМХОН ҚОРАҚАЛПОҚЧА КУЙЛАДИ! 


Сардор Раҳимхон ижодида янгилик қилишга старт берган кўринади, секин-аста бир хилликдан воз кечяпти. Мана, хонанданинг янги ижод маҳсули унинг мухлислари учун кутилмаган мусиқий совға бўлиши мумкин. Раҳимхон устози Назарбековга ҳавас қилибми ё яна бошқа сабаб, Устюрт кенгликларида жойлашган юртдаги ватандошларимиз тилида ажойиб қўшиқ куйлади. "Кўнглим сендадур” деб номланган бу тарона қорақалпоқ тилида жаранг сочади. 30 июл куни "Замин” радиоканалида премьерани тингланг ва мулоҳаза билдиринг. Ҳаммасидан олдин, бир ҳақиқатнинг борлиги дилни хотиржам қилади: "Қайси тилда бўлмасин, уни Сардор Раҳимхон куйлаган! Демак, ёмон бўлмайди!”



УШБУ МУСИҚИЙ ТАНЛОВДА БУ ЙИЛ "ЭГИЗАКЛАР" ЮРТИМИЗ ШАЪНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ!

Айни кунларда мусиқа ижодкорларнинг диққати сўнгги 10 йилдан бери ўтказиб келинаётган халқаро фестивалга қаратилган. Куни кеча танловнинг очилиш маросимида Россия шоу оламининг қатор юлдузлари иштирок этди (Вера Брежневадан Алла Борисовнагача, Дима Биландан Филип Киркоровгача!).

2002 йилда бастакорлар Игорь Крутой ва Раймонд Паулслар томонидан ташкил этилган "Новая волна” танлови ёш истеъдодлар учун катта имкониятлар эшигини очди. Танловнинг бош соврини – учта тўлқиндан иборат бўлиб, қимматбаҳо тошлар эритмасидан тайёрланган.

Танловнинг мукофот Фонди жорий йилда 100 000 еврони ташкил этди: биринчи ўринга 50 000, иккинчи ўринга 30 000 ва учинга ўринга 20 000 евро.

Ундан ташқари, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳам совринлар тақдим этилади:

1.Томошабинлар эътиборини қозонгани учун соврин. Ғолиб смс овоз бериш йўли билан аниқланади.

2.Юрмала шаҳар думаси соврини.

3.МУЗ ТВ канали соврини.

Қолган барча иштирокчилар эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланади. Бу йилги танловда юртимиз шарафини "Тwins» дуэти ҳимоя қилмоқда. Эгизак опа-сингиллар Ирина ва Елена Дзоласларга омад ёр бўлишини чин дилдан тилаб қоламиз.

"Новая волна 2011” 10-Халқаро танловида бош соврин учун беллашаётган финал иштирокчилари:
1. Эрик - Армения
2. Юзари - Белоруссия
3. Roger Ricco - Бразилия
4. "Бишкек" - Қирғизистон
5. "А-лау" - Қозоғистон
6. Candy - Латвия
7. Donny Montell - Литва
8. Моника Вишневска ва Михал Бобер - Польша
9. Андрей Grizz-Lee - Россия
10. "Н.А.О.М.И." - Россия
11. Джейден Фелдер - АҚШ
12. Дженна Хоф - Того
13. "Twins" - Ўзбекистон
14. The Коля Серга - Украина
15. Маша Собко - Украина
16. Koop Arponen & Flute of Shame - Финляндия

Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3
Просмотров: 869 | Добавил: _-♣-__FaRiShTaChA__-♣-_
Всего комментариев: 161 2 »
11:20
Omad hammasiga
19:46
zo'r
19:46
omad
19:46
yaxshi
19:46
ok
1-10 11-16
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]