09:44 Давлат раҳбарларининг қанча миқдорда маош олиши ҳисоблаб чиқилди | |
“Слова и Дела” нашри ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, дунёдаги давлат раҳбарлари ўртасида энг кам маош олувчилар орасида Украина президенти Пётр Порошенко номи ҳам қайд этилган. Маълум бўлишича, Порошенконинг ойлиги йилига 11,6 минг долларни ташкил этади. Таққослаш учун, Россия президенти Владимир Путин йилига 115 минг доллар, Беларусь президенти Александр Лукашенко эса йилига 33,6 минг доллар иш ҳақи олади. Рўйхатнинг энг юқори поғонасидан Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун ўрин эгаллаган. Унга йилига роппа-роса 2 млн 183 минг 516 доллар тўланади. Иккинчи ўринда турган Гонгконг ҳукумати раҳбари Чун-Инг Леунг эса йилига 530 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи олади. Учликни АҚШ президенти Барак Обама 400 минг доллардан иборат йиллик маош билан якунлаган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 2311 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||