"Мени излама...Йўқ баҳона қайтаришга. Мени тинч қўй, эслама. Ҳеч кимга ғийбатимни қила кўрма”...Шундай дея
айтади, аниқроғи, куйлайди, Дилсўз. Раҳимхоннинг шогирдини ким ранжитди экан? Ҳозирча бу шахсий савол очиқ қолади, бироқ хонанданинг айтишича, бу аччиқ мурожаат севгилисининг қадрига етмаётган йигитларга бағишланади. Ўзининг ёқимли овози ва имиджи билан мухлислар орттираётган Дилсўз бу таронасини "Мени эслама” деб номлади. Мусиқа ва матн муаллифи Элдор Қаюмов, аранжировкасини Малик Қодиров яратди. Таронага Ёдгор Носиров клип суратга олмоқда. Хонанданинг илк мусиқий альбомини ҳаммадан кўра кўпроқ унинг тенгқур ҳамкасблари кутмоқда. Ахир, альбом ҳақиқатан тинглашга арзигулик бўлади дейди, "Нью Стар Медиа” ижодкорлари. Омад, Дилсўз. Муҳими, дилингиздаги сўзларни маъноли ва тингловчи қалбига етказа оладиган даражада куйлаб, айта олишингизда! |