21:19 Дунедаги энг иссиқ маскан – Лут чўли | |
Олимлар Ернинги охирги 7 йил ичида қилинган суратларини ўрганиб чиқиб бизнинг сайёрамизнинг энг иссиқ маскани – Эрондаги Лут чўли деган хулосага келишди. Илгари ушбу маскан "Дўзах олови” конкурсида иштирок этмаган эди, чунки бу масканни деярли ўрганиш имконияти бўлмаганди. Сахара, Гоби, Сонора, Лут каби чўллар климати борасида энг ноқулай жой хисобланади, шу боис энг жасур олимлар ҳам ушбу масканларни жойида ўрганишга унчалик шошилмайдилар. "У ерда метеостанция қуриш хеч кимни ақлига ҳам келмайди” – дейди олим Дэвид Милдрекслер , — "бизнинг ердаги ускуналармизни деярли барчаси у ерда ишламайди”.
Лутдаги ҳарорат кўрсаткичи 2005 йилда фақат бир маротаба ўлчанган бўлиб кўрсаткич Цельсий бўйича 70.7 даражани ташкил этган. Шунингдек йўлдош кўрсаткичларига кўра Лутдаги харорат рекорд натижалари 2004, 2006, 2007 ва 2009 йилларда кузатиган. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 698 | |
Всего комментариев: 4 | |
| |