23:12 Дунёдаги энг қиммат “Мона Лиза” | |
Хитойликлар энг арзон маҳсулотларни яратиши билан тилга тушган. Аммо хитойлик бир қимматбаҳо тошлар коллекционери 100 минг каратлик (1 карат 200 миллиграммга тенг) жавоҳирлар билан дунёдаги энг қимматбаҳо "Мона Лиза” суратини яратди... Машҳур мусаввир Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб "Мона Лиза” картинасини шу пайтгача дунёнинг турли бурчакларида яшовчи инсонлар турлича талқинда қайта-қайта яратишган. Айтайлик, кимдир бу суратни қаҳва доналари ёрдамида яратса, бошқаси майда шарчалардан фойдаланганди. Лекин шу пайтгача ҳеч ким хитойлик коллекционер сингари қимматбаҳо тошлардан фойдаланмаган эди. Кимлиги ошкор қилинмаган санъат шайдоси жавоҳирли "Мона Лиза”ни яратиш учун 5 йил вақт сарфлади. Уни яратишда 30 йил давомида тўплаган қимматбаҳо тошларини ишлатган. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 576 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |