10:52 Дунёдаги энг улкан фотоаппарат узунасига 11 метрни ташкил этади | |
Ҳозирда ихтирочилар бизни кичик фотоаппартлар билан ҳайратда қолдираётган бир вақтда, америкалик фотосуратчи Dennis Manarchy бошқа бир йўналишда иш олиб бормоқда: у ўз умрини 10 йилини 11 метрлик пленкали камера ишлаб чиқишга бағишлаган. Ушбу мослама «The Eye of America» номини олган. Камера учун улкан 2 га 1.3 метрлик негативлар ишлатилган, уни кўриш учун эса ойна катталигидаги ёритувчи мосламалар керак бўлади. Камера ўзининг компактлиги билан хурсанд қилмайди, сурат олиш жараени жуда қийин, аммо мослама ёрдама олинга портретларда одамларни ажинлари ва хаттоки териси тешикчаларигача кўрса бўлади. Фотограф мамлакат бўйлаб 20000 миль босиб ўтиб ўз камераси билан саёхат уюштирмоқчи. Ўзининг "Йўқолаётган маданият”: "Америка портрети” проекти доирасида АҚШнинг 50 штатида бўлиб, эскимосларни, индеецларни, ковбойларни ва шунингдек Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини суратга олмоқчи. Икки метрлик улкан суратлар тарихни абадийлаштиради. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 674 | |
Всего комментариев: 8 | |
| |