18:06 Эҳтиёт бўлинг, рулда — аёл! | |
Нью-Йорк университети психологлари узоқ вақт давомида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида, машина бошқарадиган аёлларни турли тоифаларга ажратиб чиқишди. "Нозанинлар”. Уларнинг ёши 25-30 оралиғида. Ўзлари бошқариб бораётган, эри ёки отаси совға қилган ҳашаматли машинани ҳаммага кўз-кўз қилишни исташади. "Ҳамма менга йўл бериши керак” деб ўйлашади. Уларни қувиб ёки айланиб ўтишга уринмасангиз, ўзингизга фойда. "Қизалоқлар”. Cезганингиздек, ёш қизчалар ҳақида гап кетаётир. Гарчи йўл ҳаракати қоидаларини билса-да, ҳамиша риоя қилавермайди. Ўзи хоҳлаган жойда қайрилиб олади ёки тўхтайди. Бурилиш сигналларидан фойдаланмайди. Шу боис, улар билан йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез юз беради. Майли, бир куни ақл кириб қолар. Ҳали ёш-да! "Асабий хонимлар”. Қоидаларга амал қилади, аммо хавфли вазиятларда ўзини ҳам, машинани ҳам бошқаролмай қолади. Уларни ҳар қандай автомашинада учратиш мумкин. Бироқ, ҳиссиётларга берилиш, вазиятни баҳоламаслик, тажрибасизлик нохуш оқибатларга сабаб бўлади. Ҳар қалай тартибга риоя қилади-ку? "Муғомбир хонимлар". Майда-чуйда қоидабузарликларга йўл қўйиб турадилар. Гарчи катта қоидабузарликлардан ҳайиқишса-да, "ҳеч ким кўрмайди” қабилида кичик хатоларга тез-тез йўл қўядилар. Шу боис йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан қатъий тортишадилар. Гарчи жарима тўлашга мажбур бўлишса-да, ўзини эмас, ўзгаларни кўпроқ айблайди. "Киракаш хонимлар".Баъзан йўловчиларни миндириб туришади. Йиққан-терган пулига арзонроқ хорижий автомобил ёки эскироқ машина сотиб олган. Гарчи йўл ҳаракати қоидаларидан хабардор бўлса-да, шошқалоқлиги тутиб, хатога йўл қўяди. Доим юқори тезликда юради. Қувиб ўтишга ўч, қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилши мумкин. Машинасини ҳар доим ҳам техник кўрикдан ўтказиб турмагани учун ЙТҲга сабаб бўлиши мумкин. "Бувижонлар”. Улар тезликни соатига эллик километрдан оширмайдилар. Ёшлари ҳам олтмишга бориб қолган. Машина бошқаришга бутун диққатини қартиб, баъзан сигналларни ҳам эшитишмайди. Яхшиси ундан ўзиб кетишга ҳаракат қилинг, акс ҳолда, ишга кеч қоласиз. "Итоаткорлар”. Уларни 30-40 ёшлар оралиғидан қидириш керак. Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишади. ЙҲХ ходими билан фақат техник кўрик пайтида кўришиши мумкин. Асосий қоидаси – "Тинч юрсанг, узоққа борасан!” Уларни энг хавфсиз ҳайдовчилар дейиш мумкин. Хавфни олдиндан сезишади, ўз имкониятини билади ва атрофдагиларга бефарқ муносабатда бўлмайди. Табассум қилинг — Йўл ҳаракати қоидаларга яна қандай огоҳлантириш белгисини қўшиш мумкин? — "Рулда- аёл!” белгисини! * * * Франция. Париж. Қизил чироқ ёниши билан чорраҳада машина минган аёл келиб тўхтайди. Кейин сариқ чироқ ёнади, кейин яшил, яна қизил... Аёл жойидан жилмайди. Шу пайт йўл ҳаракати нозири келиб, хушмуомалалик билан юзланади: — Хоним, узр, бошқа рангимиз йўқ эди-я! * * * Ҳурматли эркак ҳайдовчилар! Йўлда хушмуомала бўлинг! Рулдаги аёлларни олдинга ўтказиб юборинг! Шунда уларнинг машинангиз юкхонасига кириб қолиш эҳтимоли сезиларли даражада камаяди. Илк бор рулга ўтирсангиз ... * Ҳайдовчилик гувоҳномаси қўлингизга тегди. Аммо барибир, катта йўлга чиққани қўрқяпсиз. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Имкон қадар рулга тез-тез ўтиринг! * Секинроқ кетаётган машина ёки автобуснинг орқасидан тушиб олинг, шунда "оқим”даги қўшниларга қараб чалғимайсиз. * Орқадаги асабий сигналларга эътибор берманг, улар ҳам бир пайтлар сизга ўхшаб "ғўр” бўлишган. * Ҳиссиётларингиз чегарадан чиқиб кетдими? Авария чироғини ёқиб, машинани тўхтатинг ва ўзингизни босиб олинг. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 752 | |
Всего комментариев: 0 | |