10:59 «Эл Класико»да яна «Барса»нинг қўли баланд келди | |
Испания чемпинатининг 16-тури доирасида "Реал" ва "Барселона" клублари ўртасида ўтган қизиқарли учрашувда "Барселона" ғалаба қозонди. Айтиш керакки, ўйин кутилмаган тарзда бошланди. Валдеснинг хатосидан кейин Бензема 20-сонияда ҳисобни очди. Шундан сўнг, кўпчилик "Реал"нинг ғалабасини тахмин эта бошлашган эди. Бироқ учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолаётган бир паллада Санчес ҳисобни тенглаштирди. Биринчи таймда ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлимда Хавининг йўллаган зарбаси Марселога тегиб, голга айлангандан кейин эса "Реал"нинг ўйинидаги шидддат бир мунча пасайди. Фабрегаснинг орадан чамаси ўн дақиқа ўтиб урган голидан кейин эса мезбонларнинг ўйини бутунлай пароканда бўла бошлади. "Барса" эса аксинча, ўйин тизгинини бутунлай ўз қўлига олган эди. Шундай қилиб, "Реал" навбатдаги марта "Эл класико"да мағлубитга учради. Гвардиола шогирдлари эса навбатдаги марта дунёнинг ҳозирги кундаги энг кучли жамоаси эканлигини исботлашди. Реал Мадрид – Барселона – 1:3 (1:1, 0:2) Голлар: 1:0 – Бензема (1), 1:1 – Санчес (30), 1:2 – Хави (53), 1:3 – Фабрегас (66). | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 715 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |