15:56 ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ИЖИРАГА БЕРИЛАДИ | |
Париж кўчаларида эркин ижара тизими учун мўлжалланган биринчи электромобиллар пайдо бўлди. Ушбу
электромобилларнинг ижараси пойтахтда 2007 йилдан буён мавжуд бўлган велосипедларнинг эркин ижара тизими намунасида йўлга қўйилади. Бу турдаги транспорт воситалари иқтисодий ва экологик жиҳатдан тежамкор бўлиб, агар улардан фойдаланиш кенг кўламда йўлга қўйилса, кўчаларда юзага келаётган бир қатор ноқулайликларга барҳам берилиши турган гап. Машиналарнинг синов жараёни икки ой давом этади. Декабр ойидан бошлаб эса электромобилларни кўчаларда бошқариш учун расман рухсат берилади. Машинанинг дизайни Италиянинг Пининфарина фирмаси томонидан ишланган. Электромобил 4 киши учун мўлжалланган. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 617 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||