12:18 Энг гўзал қизлар Лондонга тўпланишди | |
Бугун Британия пойтахтида жаҳоннинг 122 мамлакатидан қизлар иштирок этадиган гўзаллик танлови “Дунё гўзали-2014”нинг финал босқичи бўлиб ўтади. Ажойиб шоу маҳаллий вақт билан 14:30да бошланади ва интернет орқали бутун дунёга намойиш этилади. Қимматбаҳо тож учун кураш гўзаллар ўртасида улар Лондонга етиб келиши билан, яъни бир неча ҳафта олдин бошланган эди. Қоидага кўра, танловда иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун кўрикнинг турли босқичларида керакли балларни тўплашлари зарур. Ҳакамлар ҳайъати қаршисида ўз истеъдодлари ва миллий кийимларини намойиш этган қизлар спорт мусобақаларида иштирок этиб, саҳнага байрам ва чўмилиш кийимларида чиқиш қилишди, шунингдек ўзларининг хайрия лойиҳалари ҳақида гапириб беришди. Иштирокчилар баллар ҳакамлар билан шахсий суҳбатдан сўнг қўйилди.
2014 йили “Дунё гўзали” ташкилотчилари расмий сайтда биринчи ўринга даъвогарлик қилаётган қатнашчилар учун онлайн овоз бериш ва уларни кўриш имкониятини берувчи кўрикни тақдим этишди.
“Дунё гўзали” танлови биринчи марта 1951 йили Буюк Британияда бўлиб ўтган эди. Қоидага кўра, ғолибга тож билан бирга бир йил давомида Лондонда яшаш, шунингдек "Miss World Organisation"турли хайрия тадбирларида иштирок этиш учун шартномага эга бўлишади. 2013 йили “Дунё гўзали” номига филиппинлик Меган Янг сазовор бўлган эди, дея хабар бермоқдаТАСС.
Manba: Darakchi.uz Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 4362 | |
Всего комментариев: 0 | |