Главная » 2011 » Июль » 30 » ЭНГ ҚИММАТ АВТОМОБИЛЛАР
03:42
ЭНГ ҚИММАТ АВТОМОБИЛЛАР


Бу рейтинг ким ошди савдоларида энг қиммат нархларда сотилган автомобиллар ў


нлигидан иборат. Мазкур автомобиллар ўзларининг бой тарихи орқали ўз харидорларини топа билганлар. 

10. 1937 йилда ишлаб чиқарил­ган Mer­ce­des 540K Roads­ter Берни Экклстоун томонидан 2007 йилда 3,9 миллион еврога сотилган. Бу моделдаги 26 нусханинг бири бўлган автомобил бир вақтлар британиялик бадавлат инсонга тегишли бўлган.

9. 1904 йилда яратилган Rolls-Royce 10hp икки жаноб - Роллс ва Ройсларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари дастлабки маҳсули эканлиги билан қадрлидир. 60 км/соат тезликкача ҳаракатлана оладиган бу марканинг сақланиб қолган энг қадимий вакили 2007 йилда Лондонда 4 миллион еврога сотилган.

8. 1929 йилда ишлаб чиқарилг­ан Mercedes-Benz 38/250 SSK немис машинасозлигининг дастлабки самарали қадамлари маҳсулидир. Гран при пойгаларида етакчи бўлган бу автомобил учун бадавлат харидор 4,7 миллион евро тўлаган.

7. 1962 йилда ишлаб чиқа­рил­ган Fer­ra­ri 330 TRI/LM Ле-Ман пойгаларида ғолиб бўлган мотори олд қисмида жойлашган энг охирги моделдир. 2007 йилда бу автомобил 4,8 миллион еврога сотилган.

6. 1961 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GT SWBни бошқараётган Криса Эванс Стив Маккуин билан қувишиб 250 км/соат тезлик билан ҳаракатланган. "Арзимас” 5,9 миллион евро.

5. Bugatti Royale Berline (1931) айнан Бугаттининг ўзига тегишли бўлганлиги билан қадрлидир. Иккинчи жаҳон уруши даврида оила бу машинани уйнинг бир хонасига беркитиб, эшикларга ғишт уриб юборишган. Кейинчалик бир америкалик бу автомобилни музлаткичга айирбошлаган. Ким­ошдида 7,9 миллион еврога харидорини топди.

4. Ferrari 250 Testa Rossa 250 TR (1957) Ferrari автомобиллари ичида "энг чиройли овоз соҳиби дея” тан олинган. Маранеллодаги кимошди савдосида бу автомобил учун роса 8 миллионни қуртдай санаб беришди.


3. Bugatti Royale Kellner Coupe (1931) модели янгилигида қимматлиги учун умуман харидоргир бўлмаган. Лекин ҳозир бу автомобил учун 9,2 миллионни аямаган харидор бор.

2. Ferrari 250 GTO (1963) Ferrari коллекционери Крис Эвансга тегишли бўлган. 36 нусханинг бири бўлган бу модел Винчи шедеврларига қиёсланади. Бу автомобил учун оз эмас, кўп эмас 12 миллион тўлашди.

1. Bugatti Type 57C Atlantic (1936) 2010 йилнинг май ойида бўлиб ўтган кимошди савдолари чоғида мутлақ рекорд ўрнатди. Ўз исмини ошкор қилишни истамаган харидор бу нусха учун 27 миллион (!) еврони аямади. Нима ҳам дердик, пул уники. Энди эса тарихдаги энг қиммат машина ҳам...
Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3
Просмотров: 932 | Добавил: _-♣-__FaRiShTaChA__-♣-_
Всего комментариев: 251 2 3 »
11:14
Yana kutamiz
11:13
Zur-u malumotlar
16:04
MAYBAX
1-10 11-20 21-25
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]