19:34 Энг катта экскаватор | |
Дунё дунё бўлиб бунақанги экскаваторни кўрган эмасди. "Bagger 288” деб номланган ушбу техника воситаси 1978 йилда Германиядаги кўмир конларини очиш учун яратилган. У 5 йилда қуриб битказилиб, 100 млн. доллар сарфланди. Узунлиги 240 метр, баландлиги 96 метр. Вазни 45 тонна. 2001 йилда Хембах кўмир конида заҳиралар тугагани боис, уни 22 километр узоқликдаги Гарцвейлерга бўлакларга бўлган ҳолда ташишди. Ушбу "арзимаган” ишга 3 ҳафта ва 8 миллион доллар сарфланди. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 718 | |
Всего комментариев: 3 | |
| |