Главная » 2011 » Июль » 30 » “Эркакка мумкин, аёлга-чи?”
03:39
“Эркакка мумкин, аёлга-чи?”



Республика Хотин-қизлар қўмитасида ишлаб юрган кезларимда, бир аёл хижолат бўлиб,

ҳам савол, ҳам мулоҳаза билдирганди: "Биз, эркагу аёл тенглик замонида яшаяпмиз. Эркак бажарган ишни аёл ҳам бажаради, айниқса, ҳозирги замонда. Буни санаб ўтирмасак ҳам биласиз... 

Лекин номард эрим шунча қилган хизматларимга қойиллатиб раҳмат айтди. Уни... ушлаб олдим! Алам қиларкан. "Миқ” этмай, ўзини заррача гуноҳкор санамай, бемалол юрибди, безбет. Эркакка мумкин эмиш! Эркакка мурод, хотинга уят эмиш!

Кўрамиз. Хотин бошим билан эркакдан ортиқ ишласам-у, "юриш” қўлимдан келмайдими? Мен сенга кўрсатиб қўяман юриш қанақалигини, дедим-у, ўйланиб қолдим. Бу иш қўлимдан келмаслиги аниқ бўлса ҳам, нега мен бундай тубан хаёлга бордим? Аёл киши учун "юриш” катта гуноҳ эканлиги, шундай бир хаёлнинг кўнглимга келганининг ўзиёқ ич-ичимни емириб, виждоним қийналаётган эди. Аммо эркакка бир неча хотин олиш мумкин-у, аёлга бир неча эр мумкин эмаслигига жавоб тополмасдим. Тўғрисини айтсам, ҳозирги кунда шундай аёллар борки, эркаклар уларнинг қўлига сув ҳам қуёлмайди. Шундай экан, нега энди "эркакка мумкин-у, аёлга мумкин эмас?”.
Тўғри йўл истагувчиларни Аллоҳ ўзи қўлласин, дедим-у, ўйланиб қолдим. Ростини айтганда, саволингиз аёл зоти учун янгилик эмас. "Эр бермоқ, жон бермоқ” деб бежиз айтишмаган. Айни кунда ер юзидаги кўпгина "илғор фикрли” аёллар барча ҳуқуқлар қатори, таъбир жоиз бўлса, "жинсий тенг ҳуқуқлиликка” ҳам аллақачон эришганлар. Бунга Ғарб яратаётган хоҳлаган кинофильм мисолдир. Айни кунда айрим "дугоналаримиз” бу тенг ҳуқуқлиликни ошкора тарғиб ҳам қилишмоқда. Яъни, уларнинг фик­рича "инсон эркиндир ва у никоҳ каби расмиятчиликкача кўнгли тусаган одами билан яшаб кўриши, ўзини никоҳга тайёрлаши, ўзига мос жинсий жуфтни топганидан кейингина оила қуриши лозим”.
Жуфтни танлашнинг бу тури инсоннинг азалий қадриятларида ахлоқсизлик, барча диний эътиқод­ларда зино деб аталади. Аммо улар учун бу "табиий ҳол” ҳисобланса-да, биз яшаб турган жамият, шарқона қадрият, диний ахлоқ ва тарбия бундай тубанликни қаттиқ қоралайди. Чунки бизнинг жамиятимизда тўй, чимилдиқ тушунчаси ҳанузгача муқаддас саналади.
Ҳазрат Шайх Саъдий ёзганларидек:
"Кўнглингга муносиб ёр
топсанг агар,
Эшигинг тагида қўш ноғора
чал”.
Карнай-сурнайлару ноғоралар, қурби етганча тўй қилиб, элга дас­турхон солишлар асрлар давомида нафақат шунчаки тўй-томоша, балки инсоннинг бокираликка олқиши ва табриги рамзи сифатида қадрланиб келмоқда. Аслини олганда, ТЎЙ – қиз учундир. Бокиралик – "ўрта аср қолоқлиги”ни ХХI асрга олиб ўтолган аёлларимиз ва бу туйғунинг ҳамон муқаддаслиги қайсидир "илғор жамоа”нинг ғашини келтириши, масалда айтилганидек, "узумга қўли етмаган тулкининг "пуф, сассиқ” дейишига ўхшашдир. Бизни зўр бериб "маданийлаштиришга” уринишлари ҳам шундан. Бразилия, Мексика ва бошқа мамлакатларнинг "чиғириқдан чиққан” фильмларида ака уканинг хотинини, сингил ўз поччасини севиб қолиши ёки она ва қизнинг бир эркакка ишқи тушиши ёки аксинча бўлиши оддий ҳол. Бундай эркинликларга оғзининг суви келувчилар, яъни "ўлар дунёда одам ўз кўнглидагидек яшаши... керак” дейдиганлар ўзимизда ҳам учраб туради.
Суҳбатдошимизнинг мулоҳаза­сига қайтадиган бўлсак, бундай саволлар қадим, жоҳилият замонларида нафақат оддий, балки ҳукмдор аёлларни ҳам қийнаган экан. Ривоят қилишларича, бир ҳукмдор аёл қўл остидаги барча маслаҳатчиларини йиғиб, шундай саволни ўртага ташлабди: "Нима учун эркаклар бир неча хотинга эгалар-у, аёллар битта эр билан яшашлари керак?”.
Мулозимларнинг роса бошлари қотибди, лекин жўяли бир жавоб топишолмабди. Кенгаш бошлиғи эрта-индин юз берадиган қатлни ўйлаб қайғуга чўмибди. Унинг бир зийрак қизи бор экан. Отасининг аҳволига ҳайратланиб:
– "Маҳзунлигингизнинг сабабини билсам бўладими, ота­жон?”-деб сўрабди.
– Билганингдан нима фойда, қизалоғим?
– Сиз айтинг, биргалашиб чорасини топайлик.
Ота воқеани сўзлаб бергач, қизи ўйлаб-ўйлаб, шундай дебди:
– Отажон, масалани ҳал қилиш учун маликамиздан яна бир йил мухлат сўранг. Кейин менга бир неча хил сабзавот, дон-дун уруғларидан келтириб беринг.
Ота доно қизининг айтганларини қилибди. Қиз баҳор келиши билан бир ҳосилдор ердан икки бўлак ажратиб, бир бўлагига уруғларни аралаштирган ҳолда, иккинчи бўлагига ҳар бир уруғни алоҳида-алоҳида экибди. Уруғлар баравар униб чиққач, ҳар иккала майдончага бир хил парвариш берибди. Ҳосилни йиғиштиришдан олдин масала ечимини топганини айтиш учун қиз маликадан дала бошига келишини илтимос қилибди.
Жамоанинг кўз ўнгида ҳосилни алоҳида-алоҳида йиғишгач айтибди:
– Мана бу аралаштириб экилган уруғларнинг ҳосили – нимжон ва пуч бўлиши билан бирга, маҳсулотнинг таъми бир-бирига уриб кетган, у ўз аслини йўқотган. Буниси, ҳар бири алоҳида-алоҳида экилган уруғларнинг ҳо­сили – йирик-йирик ва чиройли. Аёл киши она эканлиги билан она ер кабидир. Ернинг ҳосили зироат бўлса, инсоннинг ҳосили фарзанддир. Инсон ўз насл-насабини билиши, одоб-ахлоқи билан бошқа махлуқлардан фарқ қилади. Мухтасар сўзга келсак, аёл зиммасига ўзидан кейинги авлоднинг наслий, маънавий поклигини асрашдек катта масъулият юкланган...
Ҳукмдор аёл гап нимадалигини тушунибди ва доно қизни ўзига мас­лаҳатчи қилиб тайинлабди. Қиссадан ҳисса шуки, биз кўпгина ҳаётий муаммоларимизни ҳал этишда диний, миллий қад­риятларимизни асраш, келажак авлоднинг камо­лотини таъминлаш­да ҳам диний, ҳам дунёвий маърифатга, ус­тозлар насиҳатига муҳ­тож­миз. ­
Просмотров: 887 | Добавил: _-♣-__FaRiShTaChA__-♣-_
Всего комментариев: 181 2 »
11:18
U erkak botqoqga botib dabdalasi chiqib yurib ham keyin oqlanib ketaveradi
No ayol unday emas
19:43
nima ekre yursa ayol xam yursin degani emasku bu ham to'g'ri
1-10 11-18
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]