17:58 “Евровидение-2012” да Россия | |
7март куни Москвада "Евровидение-2012” миллий саралаш турнири бўлиб ўтди. Ғолиб- телетомошабин смслари, интернет тармоғи олрқали овоз бериш ҳамда машхур хонандалардан ташкил топган жури аъзолари орқали аниқланди. Натижаларга кўра Удмуртиядан ташриф буюрган 6 нафар кампирлардан ташкил топган "Бурановские бабушки” фольклор гурухи, 38.51 балл билан ғолибликни қўлга киритди. "Бурановские бабушки” гуруҳига рақиб чиқган хонандалар: Дима Билан, Тату гуруҳининг аъзоси Юля Волкова , Тиматиларга бу сафар ғолиблик насиб этмади. Бир овоздан ғолиб деб топилган "Бурановские бабушки” "Евровидение-2012” фестивалида Россия шарафини ҳимоя қилиш учун Бакуга йўл оладилар. Ушбу фестивал жорий йилнинг 22 майидан-26 майга қадар бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз ўтган йили Дюссельдорфда бўлиб ўтган "Евровидение-2011″ фестивалида Азербайджан шарафини ҳимоя қилган Эльдара Гасымова ва Нигяр Джамаллар ғолиб деб топилган эди. Саралаш босқичи ёзиб олинган видеони сизга тақдим этамиз . Кўринг ва сиз ҳам бу тиниб тинчимас бувижонларнинг истеъдодига бахо беринг. | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 598 | |
Всего комментариев: 6 | |
| |