14:02 Фабьен Кусто бувасининг рекордини янгилади | |
Машҳур тадқиқотчи Жак Кустонинг набираси Фабьен Кусто сув остида узоқ муддат туриш бўйича бувасининг рекордини янгилади. У 31 кун давомида ўзининг икки ёрдамчиси билан “Аквариус” сув ости лабораториясида бўлди. У ерда яшаш учун барча шароит бўлган: ошхона, ювиниш хонаси, кондиционер ва ҳатто интернетга кириш имконияти ҳам бор. Сувдан кўтарилгач, Фабьен Кусто журналистларга ўзини яхши ҳис қилаётганини ва сув остидаги уйини соғинишини айтиб ўтди. Шунингдек, у ўзининг рекорди билан барчанинг эътиборини экология муаммоларига қаратишни мақсад қилганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Жак Ив Кустонинг 50 йил аввал ўтказган тадқиқоти 30 кун давом этган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 482 | |
Всего комментариев: 0 | |