16:02 Facebook foydalanuvchilari soni 1 miliarddan oshdi Facebook foydalanuvchilari soni 1 miliarddan oshdi | |
Дунёдаги йирик ижтимоий тармоқ Facebook дан ҳеч бўлмаганда, ойига бир марта фойдаланувчилар сони бир миллиарддан ошди, дея хабар беради ўзининг Facebook саҳифасида унинг асосчиси Марк Цукерберг. "Бугун тонгда Facebook нинг фаол фойдаланувчилари сони миллиарддан ошди. Агар сиз буни ўқиётган бўлсангиз, мен ва менинг гуруҳимга сиз учун ишлаш шарафдир”, деб ёзган Цукерберг. Уч ойдан кам муддат давомида ижтимоий тармоқ аудиторияси 45 миллионтага кўпайди. Фойдаланувчилари сони 955 миллион нафардан ошгани ҳақида тармоқ шу йилнинг июль ойида маълум қилган эди, 900 та кўрсаткичдан эса сайт 2012 йил апрель ойида ўтган эди. Facebook рақиби Google+ ижтимоий тармоғи шу йилнинг июнь ойида ўзининг бир йиллигини нишонлади. Google+ аудиторияси сентябрь ойи маълумотларига кўра, 400 миллион нафар рўйхатдан ўтган фойдаланувчилардан иборатдир. Ҳар ойда Google+ тармоғидан 100 миллион нафар киши фойдаланади. Россиянинг йирик ижтимоий тармоғи "ВКонтакте” бўлиб, 140 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Кунига бу сайтдан 38 миллион киши фойдаланади. Mail.Ru Group компаниясига қарашли "Одноклассники” ижтимоий тармоғида бу кўрсаткич 30 миллионга тенг. Цукерберг ўзининг бўлажак ҳамкори Эдуардо Саверин билан бирга Facebook ижтимоий тармоғини 2004 йил февраль ойида ишга туширган эди. Бошида тармоқ thefacebook.com деб номланган ва Гарвард университетининг талабалари учун мўлжалланган эди. Бироқ орадан вақт ўтгач, тармоқ барча учун очиқ ҳолга келтирилган. | |
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 609 | |
Всего комментариев: 1 | |||||
| |||||