Главная » 2011 » Ноябрь » 23 » FACEBOOK СМАРТФОН ЧИҚАРАДИ
14:55
FACEBOOK СМАРТФОН ЧИҚАРАДИ

Facebook ижтимоий тармоғи шартли номи Buffy бўлган смартфон ишлаб чиқариш ниятида.
Facebook учун аппаратларни НТС компанияси тайёрлаб беради. Шунингдек, ижтимоий тармоқ бу борада Samsung билан ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. НТС ўз маҳсулотларига Facebook сервисларини ўрнатишни аллақачон бошлаб юборган, масалан, HTC Salsa ва HTC ChaCha телефонларида ижтимоий тармоққа уланиш учун алоҳида тугма бор.
Маълум бўлишича, Facebook смартфони Android операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Қурилма хотирасига қандай дастурлар ўрнатилиши эса ҳозирча номаълум. Янги смартфон ярим-бир йилдан кейин сотувга чиқарилиши мумкин.
Facebook ижтимой тармоғи дунё бўйича 800 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни ўз атрофига бирлаштирган. Тармоқ маълумотида айтилишича, 350 миллион фойдаланувчи Facebookка мобиль телефон орқали боғланади.


     

Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 676 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 1
23:50
yana shunaqalardan kutib qolamiz
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]