10:20 ФАЛАСТИН ЮНЕСКО АЪЗОСИ БЎЛДИ | |
Фаластин мухторияти БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича органи – ЮНЕСКОга қабул қилинди. ЮНЕСКОнинг 36-сессиясида 107 мамлакат Фаластиннинг мазкур ташкилотга қабул қилинишини ёқлаб овоз берди. Улар орасида Россия, Франция, Норвегия, Люксембург, Испания, Греция, Финляндия ва Туркия бор. Франция Фаластинни қўллаб-қувватлаб овоз бериши кутилмаган ҳол бўлди, чунки расмий Париж бир неча бор мухториянинг ЮНЕСКОга қабул қилинишига ҳали вақт бор деб айтган эди. Овоз бериш жараёнида 14 давлат, жумладан, Швеция, Чехия, Германия, Австралия, Канада, АҚШ ва Исроил вакиллари қарши чиқишди. Айтиш мумкинки, ЮНЕСКОнинг бу дадил қарори унга қимматга тушиши мумкин. Чунки АҚШ агар Фаластин ЮНЕСКОга қабул қилингудек бўлса, ташкилотни молиялаштиришни тўхтатишини билдирган эди. Бу эса ташкилот бюлжетининг 22 фоизи демакдир. Исроил ҳукумати ҳам худди шундай баёнот билан чиққан. ЮНЕСКО Фаластинни тан олган БМТнинг илк органи бўлди. Ҳали мустақил бўлмаган давлатнинг мазкур халқаро ташкилотга қабул қилиниши эса Исроилга ёқмади ва буни илмий фантастика деб атади. «ЮНЕСКО сиёсий масалалар билан шуғулланишга киришди, ваҳоланки, бу унинг ваколатига кирмайди, – деди Исроилнинг ЮНЕСКОдаги вакили Нимрон Барак. – Ушбу ташкилот илм билан машғул бўлиши керак, илмий фантанстика билан эмас». Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 сентябрида Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ бош котиби Пан Ги Мунга Фаластин мустақиллиги тан олинишини сўраб, ариза топширган. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Просмотров: 527 | |
Всего комментариев: 2 | |
| |