15:59 Фарруҳ Соипов ва Шаҳзода жуфтлиги! | |
Кино оламига қадам босиши биланоқ қизларнинг ёқимтойига айланган Фарруҳ Соипов ўзининг иккинчи
режиссёрлик ишини тақдим этиш арафасида... "Қалбим ўғриси” фильми билан режиссёр сифатида нималарга қодирлигини исботлаган Фарруҳ Соипов яна кинога қайтди, десак муболаға бўлмайди. Боиси, анчадан бери фильмларда кўринмай қолган актёр яна бош қаҳрамон ролида. — Агар кўзим қийганида эди, бош қаҳрамон ролига Улуғбек Қодиров ёки Адиз Ражабовни таклиф қилган бўлардим. Очиғи, ролнинг юки оғир бўлгани учун қизғондим, ҳеч кимга бергим келмади, дейди Фарруҳ Соипов. Шуни айтиб ўтиш керакки, хонанда Шаҳзода феъл-атворига қарама-қарши бўлган ролни талқин қилди. — Бу фильмда суратга тушишга розилик берганимнинг сабаби, комедияга йўғрилган салбий қаҳрамон орқали ички имкониятларимни очишга уриниш эди. Бунинг уддасидан чиқдимми ё йўқ, буни томошабин ҳал қилади. "Нафс” деб аталган кинокартинада Фарруҳ машҳур актёрлар ансамблини жамлаган. Хонанда Шаҳзода, Муниса Ризаева, Бобур Йўлдошев, Фурқат Файзиев шулар жумласидан. "Нафс”нинг тақдимоти "Олтин гепард- Тошкент Халқаро кинофоруми” кунларида фестивал меҳмонлари ва томошабинларга намойиш этилади | |
Категория: Shou biznes | Просмотров: 896 | |
Всего комментариев: 2 | |
| |