Главная » 2014 » Апрель » 3 » ФИФА Россияни жаҳон чемпионатидан четлатмайди
16:13
ФИФА Россияни жаҳон чемпионатидан четлатмайди

ФИФА Россияни жаҳон чемпионатидан четлатмайди
ФИФА Россия терма жамоасини шу йилнинг ёзида Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатидан четлатиш режаси йўқ. Шунингдек, Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда ФИФА бош котиби Жером Валькнинг АҚШнинг икки сенатори - Марк Керк ҳамда Дэн Коутсга ёзган хатида маълум қилинган.

7 март куни АҚШнинг республикачилар партияси вакиллари ФИФА президенти Йозеф Блаттердан Россияни Украинага нисбатан ҳаракатлари ушбу мамлакат терма жамоасини ФИФАга аъзолигини тўхтатишни ҳамда уларни ҳалқаро майдондан четлатишни сўрашган эди. Шунингдек, улар 2018 йилги жаҳон чемпионатини ҳам Россиядан тортиб олишни сўрашган.

ФИФА раҳбарлигидаги мусобақаларда ёки жаҳон чемпионатларида терма жамоалар қатнашиши спорт билан боғлиқ. Фақатгина тартиб ёки қоида бузилиши жамоани ФИФА аъзолигидан чиқариши ёки бирор мусобақадан четлатиши учун сабаб бўла олади,-дейилади жавоб хатида.


Manba: Darakchi.uz
Прикрепления: Rasm 1
Категория: DUNYO XABARLARI | Просмотров: 602 | Добавил: Sherzod_230688
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]