Главная » 2012 » Июль » 28 » «Форбс» энг бой ёш юлдузларни аниқлади
11:07
«Форбс» энг бой ёш юлдузларни аниқлади

                 Нуфузли «Форбс» журнали 30 ёшгача бўлган                                  юлдузлар рейтингини тузди. Маълум бўлишича, бу борада    қизларнинг омади чопган экан: ўнта ўриннинг олтитасини айнан улар эгаллаган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасини 22 ёшли америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт эгаллаган. У 2011 йилнинг майидан жорий йил майига қадар 57 миллион доллар ишлаб топган.
Канадалик 18 яшар қўшиқчи Жастин Бибер иккинчи ўринда – 55 миллион доллар.
Учинчи ўрин Рианнага насиб қилди – 53 миллион доллар.
Ажабтовур кўринишлари билан ном қозонган Леди Гага тўртинчи ўринда – 52 миллион доллар.
Бешинчиликда қўшиқчи Кэти Перри – 45 миллион доллар. 
Олтинчи ўринда Адел – 35 миллион доллар.
Еттинчи ўринда Кристен Стюарт – 34,5 миллион доллар. Дарвоқе, 22 ёшли ушбу актриса Голливуднинг энг кўп ҳақ оладиган юлдузларидан бири саналади
Рэпер Лил Уэйн саккизинчи ўринда – 27 миллион доллар.
 
Актёр Тэйлор Лотнер тўққизинчи ўринда –  26,5 миллион доллар.
26 ёшли Роберт Паттинсон ҳам 26,5 миллион доллар ишлаб топган.
Категория: MASHXURLAR XAYOTI | Просмотров: 733 | Добавил: number_1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]