Мамлакат: АҚШ
Фильм жанри: жангари, драма, триллер, криминал Режиссёр: Жастин Лин Продюсер: Вин Дизель, Нил Х. Мориц, Майкл Фоттрел Сценарий муаллифи: Крис Морган Ролларда: Вин Дизель, Пол Уокер, Дуэйн Жонсон, Жордана Брюстер, Сунг Канг, Тайриз Гибсон, Мэтт Шульц, Лудакрис Оператор: Стивен Ф. Уиндон Бастакор: Брайан Тайлер Кинокомпания: Universal Pictures, Original Film, One Race Films Фильм бюджети: $125 000 000 Намойишдан тушган маблағ: $597 000 000 Кино прокатга чиқарилган вақти: 2011
Қисқача Бутун дунё томошабинлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган "Форсаж", "Форсаж 2", "Форсаж 3" ва "Форсаж 4" кино прокат оламида катта даромад келтирган фильмлар қаторига киради. Шу йилнинг 15 апрелида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида премьераси бўлиб ўтган "Форсаж 5" ҳам бу борада фильм ижодкорларига фантастик даромад келтирмоқда. Картина учун сарфланган маблағ (125 миллион доллар) орадан бир йил ўтмай деярли тўрт баравар фойда келтирди. Шундай қилиб, фильм аввалги тўртта картинага қараганда бу борада барча рекордларни янгилашга улгурди.
Фильм сюжетлари яна аввалгидек Брайан ва Дом Торетто ўртасидаги мураккаб, зиддиятли муносабатлардан ташкил топган. Уларнинг қонун томонидан таъқиқланган енгил-елпи қизиқиши қаҳрамонларни у шаҳардан бу шаҳарга кўчиб юришга мажбур қилади. Полициячилар эса Брайан ва Домни таъқиб қилишдан бир сония ҳам тўхташмайди. Тинимсиз отишмалар, таъқиб, қийин вазиятлар ва тақдирнинг синовларига қарамай фильм қаҳрамонлари ўзларининг ҳаёт принципларига содиқ қолишади. Брайан ҳамда Мио Торетто қийин вазиятда Домга ёрдам бергандан кейин улар янги таъқибларга учрашади.
|